Бойликларни тежаш кўрсаткичлари учта кичик гуруҳга ажралади:
а) хом ашё ва материаллардан тежамкорлик билан фойдаланиш кўрсаткичлари, жумладан:
хом ашёнинг солиштирма сарфи;
материалларнинг солиштирма сарфи;
белгиланган шароитларда хом ашёнинг нобуд бўлиши;
белгиланган (регламентланган) шароитларда материалларнинг нобуд бўлиши ва б.
б) энергия истеъмолининг тежамлилик кўрсаткичлари, жумладан:
б) энергия истеъмолининг тежамлилик кўрсаткичлари, жумладан:
• ёқилғининг солиштирма сарфи;
• энергия (энергия ташувчи) нинг солиштирма сарфи;
• фойдали иш коэффициента ва б.
Энергиядан тежамли фойдаланиш кўрсаткичлари сифатида, одатда, солиштирма кўрсаткичлардан, яъни сарфланадиган энергия ва (ёки) ёкилғининг ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган фойдали иш ҳажмига (иш бирлигига) нисбатидан фойдаланилади.
в) меҳнат ресурсларидан тежамли фойдаланиш кўрсаткичлари:
• маҳсулотдан фойдаланганда (истеъмол қилинганда) умумий меҳнат сарфи;
• маҳсулотдан фойдаланганда (истеъмол қилганда) асосий кўрсаткич бирлигига солиштирма меҳнат сарфи ва б.
Хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва меҳнат ресурсларидан тежамли фойдаланишнн тавсифловчи умумлаштирилган кўрсаткичлар сифатида маҳсулотни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва фойдаланиш (истеъмол қилиш) даги сарф-харажатларни тавсифловчи кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин.

4 Эргономик кўрсаткичлар “инсон - буюм" (жумладан, “инсон - машина”) тизимини тавсифлайди ва инсои ҳаётида содир бўладиган гигиеник, антропометрик, физиологик ва психологик хусусиятлар мажмуини ҳисобга олади
Do'stlaringiz bilan baham: |