Маъруза машғулотининг технологик картаси
Транспорт воситаларининг рақам ва таниқлик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалар билан жиҳозланишига бўлган талаблар
Download 0.66 Mb.
|
ЖХК 45 тема
Транспорт воситаларининг рақам ва таниқлик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалар билан жиҳозланишига бўлган талаблар
Механик транспорт воситалари ва тиркамалари, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, харид қилинган ва божхонада расмийлаштирилган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида ЙҲХБ рўйхатидан ўтказилиши керак. Механик транспорт воситалари фақат трамвай, троллейбуслардан ташқари ва тиркамаларнинг кўзда тутилган жойларида тегишли намунадаги рақам белгилари ўрнатилган бўлиши шарт. Автомобилда эса олд пешойнанинг ўнг томонидаги юқори бурчагига давлат техник кўригидан ўтганлиги ҳақидаги талон ҳам ўрнатилиши керак. Белгиланган тартибда рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаси эгаси ЭКОИҲнинг 0,5 баравари миқдорида жаримага тортилади. Давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган бўлса, ЭКОИҲнинг 5 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик белгиланади. Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган ёки давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситалари бошқарилса, ЭКОИҲнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилади. Юк автомобиллари, тиркамалар лекин енгил автомобиллар ва мотоцикл тиркамалари ва микроавтобуслардан ташқари барча автобуслар кузовининг орқа деворига унинг рақам белгиси ва ҳарфи ёзилиши керак. Рақамнинг баландлиги 300 мм., рақамлар кенглиги 120 мм., чизиқнинг йўғонлиги 30 мм., ҳарфлар баландлиги эса рақам ўлчамларининг 2/3 қисмига тенг бўлиши лозим. Трамвай ва троллейбусларга тегишли ташкилот томонидан рўйхатга олинган рақамлар ёзилади. Транспорт воситаларига қуйидаги кўринишда бўлган таниқлик белгилари ўрнатилиши керак: "Автопоезд" – юк автомобиллари ва вазни 1,4 тонна ва ундан юқори ғилдиракли тракторларда тиркама бўлганда, шунингдек, туташтирилган автобус ва троллейбус кабиналари томининг олд қисми ўртасига бир қатор қилиб, 150 дан 300 миллиметргача оралиқда кўндаланг жойлашган учта зарғалдоқ рангли чироқ ёки ичидан ёритиладиган, томонларининг ҳар бири 250 мм. бўлган сариқ рангли учбурчак шаклидаги белги ўрнатилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling