Маъруза машғулотининг технологик картаси


Download 0.66 Mb.
bet3/3
Sana15.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1199799
1   2   3
Bog'liq
ЖХК 45 тема

"Турумланган" яъни турмакланган, тишли, шипли – турумланган шинали механик транспорт воситасининг орқасига тенг томонли, ичига қора рангда "Т" ҳарфи туширилган, қизил ҳошияли, оқ рангли учбурчак шаклидаги белги ўрнатилади. Учбурчакнинг томонлари транспорт воситасининг турига қараб 200 – 300 мм., ҳошиянинг кенглиги учбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.
Транспорт воситасининг турига қараб, 200 – 300 мм., ҳошиянинг кенглиги учбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.
"Болалар гуруҳини ташиш" – автобус ёки махсус жиҳозланган юк автомобилларида болалар ташилганда, транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига қизил ҳошияли, ичига 1.21." Болалар" йўл белгисидаги болалар тимсолининг тасвири туширилган, сариқ рангдаги тўртбурчак кўринишидаги белги қўйилиши шарт. Тўртбурчакнинг томонлари 250 – 300
мм. гача, ҳошиянинг кенглиги тўртбурчак томонининг 1/10 қисмига тенг бўлиши керак.
"Кар ҳайдовчи" – кар – соқов ёки кар ҳайдовчи бошқараётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонларига, ичига диаметри 40 мм. бўлган учта қора доира туширилган, диаметри 160 мм.ни ташкил этган сариқ рангли доира шаклидаги белги ўрнатилади.
"Бошқаришни ўргатишда транспорт воситаси" – бошқаришни ўргатишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг олд ва орқа томонига ичига қора рангда "О’" ҳарфи туширилган, транспорт воситасининг турига қараб томонлари 200 мм. - 300 мм.гача бўлган, тенг томонли, қизил ҳошияли, оқ рангли учбурчак шаклидаги белги ўрнатилади.
"Тезлик чекланган" – жуда оғир, хавфли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, шунингдек, транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезлиги йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган тезликдан паст бўлган ҳолларда, транспорт воситаси кузови орқа деворининг чап томонига 3.24. "Юқори тезлик чекланган" йўл белгисининг кичрайтирилган рангли тасвири туширилади. Белгининг диаметри 160 мм.дан кам бўлмаслиги, ҳошиясининг кенглиги белги диаметрининг 10 дан 1 қисмига тенг бўлиши керак.
"Хавфли юк" – хавфли юкни ташиётган транспорт воситасининг олд ва орқа томонига ўлчами 690х300 мм., зарғалдоқ рангли, ўнг қисми 400х300 мм. бўлган, чап қисми эса юкнинг хавфли хусусиятини билдириб турган белгилар туширилган қора ҳошияли, кенглиги 15 мм.оқ рангли тўртбурчак шаклидаги белги ўрнатилади.
"Катта ўлчамли юк" – ичига кенглиги 50 мм.ли, диагональ бўйича галма – гал жойлашган қизил ва оқ рангли чизиқлар туширилган, нур қайтарадиган юзали, ўлчами 400х400 мм.ли тўртбурчак шаклидаги белги ўрнатилади.
"Узун ўлчамли транспорт воситаси" – юкли ёки юксиз узунлиги 20 метрдан ошадиган транспорт воситасининг, икки ёки ундан кўпроқ тиркамали автопоездларнинг орқасига кенглиги 40мм. бўлган қизил ҳошияли, ўлчами 1200х200 мм.ли бўлган таркибнинг тасвири туширилган, сариқ рангли тўртбурчак шаклидаги белги ўрнатилади.
Кўрсатилган ўлчамли белгини жойлаштиришнинг имконияти бўлмаса, бир хил иккита 600х200 мм. ўлчамдаги белгини транспорт воситасининг ўқига симметрик равишда ўрнатишга йўл қўйилади.


Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling