Тадбир жойи байрамона безатилган. Сув ҳавзаси атрофида доира шаклида жойлашадилар


Download 169.28 Kb.
bet1/5
Sana24.10.2023
Hajmi169.28 Kb.
#1718122
  1   2   3   4   5
Bog'liq
СУВ БАЙРАМИ-СЦЕНАРИЯСИ




Тадбир жойи байрамона безатилган. Сув ҳавзаси атрофида доира шаклида жойлашадилар.


(Сув ҳавзалари йўқ МТМ лар сунъий бассейнлардан фойдаланиши тавсия этилади.)


Бошловчи: Сувларнинг ўз гашти бордир,
Чаманзор-у дашти бордир.
Сув сатҳига қаранг бир-бир,
Дилда асло қолмас ғубор.
Сув ости ҳам ажиб олам,
Йўллари бор, гуллари бор.
Чўмиламиз яйраб яшнаб,
Мазза қилиб калла ташлаб.

Қадрли болажонлар, азиз меҳмонлар, ота-оналар мана бугун биз орзиқиб кутган дамлар ҳам етиб келди. Бугун боғчамизда “Нептун-Сув” байрами эрталигига тўпланиб турибмиз.


Бугунги ўтказилаётган эртак кўринишидаги “Нептун-Сув” байрамимизни очиқ деб эьлон қиламиз.


Бола: Ўлкамизда кезмоқдадур олтин ёз,
Йўлларида чаманзорлар поёндоз.
Ёшлик куйи жаранглайди шўх овоз,
Ўлкамизда кезмоқдадур олтин ёз.


Бола: Салқин боғча боғларида ўйнаймиз,
Дўстларимиз завқи билан қувнаймиз.
Тиниқ сувда чўмиламиз яйраймиз,
Салқин боғча боғларида яшнаймиз.


Болалар рақс ижро этиб берадилар.


Бошловчи: Азиз болажонлар эртак тинглайсизларми? Хозир бўлмаса мен сизларга денгиз салтанатида нима воқелар бўлганлиги ҳақида айтиб бераман.
Бор эканда йўқ экан, тўқ эканда оч экан қадим денгиз салтанатида Сув қироли яшаган экан. Сув қироли бутун океан, денгиз, сув ҳавзалари ҳукумдори экан. У ҳеч ҳам зерикмас экан. Гоҳ ўзининг тилла тожини қум билан ишқаб тозалар , сувда кетаётган кема ва қайиқларга тегажоқлик қилиб сувни тўлқинлантириб ўтирар экан. Лекин ҳар йили бир маротаба “Сув” байрами қилиб бераб, ҳаммани байрамга таклиф қилар экан. Келинглар бўлмаса ушбу байрамни тамоша қиламиз.


Бола: Қуёш нури билан силар кенг ўлкамиз ҳуснини,
Қониб томоша қилинг “Нептун” байрам тўйини


1 Жарчи: Сув ости салтанати яшовчилари
Эхе...хе..хеей эштмадим деманглар!
Бугун Сув ости салтанатида
Катта байрам бўлади.
Эхе...хе..хеей......


2 Жарчи: Денгизлар салтанатининг ҳукумдори,
Тўфонлар, шамоллар, кўллар шоҳи,
Учқур елканли кемалар подшоҳи “Нептун”
Барчани “Сув” барамига таклиф этади!
Эхе...хе..хеей...........!


1 Жарчи: Ва шундай фармон беради.
“Барча ўйнасин-кулсин
Ҳеч ким ғамгин бўлмасин
Барча Юрсин, яйрасин,
Ҳамма рақсга тушсин.”

Болалар “Ламбада” рақсини ижро этиб берадилдар.




Шунда Нептун қиролининг Сув пари қизлари Лайло, Фотима, Зухра,Зульфия, Фарида, Гулнор, Гитта, Зитта, Ариетталар ушбу байрамга тўпланиб кулишиб, чақчақлашиб доира бўлиб туришиб “100 ўртоқ” номли ўйин ўйнайдилар.


Сув парийлари: Даврани кенг олинг
Бошлаймиз ўйин
Ўйнаймиз қувнаймиз
Дўстликнинг куйин.
Дўст бўлар сувда кемалар
Дўст бўлар сувда балиқлар
Дўст бўлар денгиз ва океан
Дўстмиз биз сувпарийлар ҳам.


1 Сув парий: Даврани кенг олинг бошлаймиз ўйин
Менда бор 100 ўртоқ бу, бу, бу, бу.
Севимли, севимли, севимли..........
Ие... Гулчатой кенжа синглимиз кўринмаяптими.


Опа сингиллар мусиқа остида кенжа сингиллари Гулчатойни истаб кетадилар.



Download 169.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling