Ялмоғиз кампир: Фол очаман, фол очаман
Абараки-добарики
Қалин ўрмон ичида
Дарахтзор қучоғида
Майсазор, қир адирда
Ўтлоқ, тоғу-тошларда
Сув парийсини топинг
Тезда менга кўрсатинг.(Қўлини айлантиради)
Шайтончалар
бошлиғи: Нима бўлди, нима бўлди
Тезроқ бизга сўзлагин.
Ялмоғиз кампир: Сув парийси Гулчатойни майса ва ўтлоқлардан қидиргин ўрмон ва сув салтанатида у йўқ. Менинг фолим шундай демоқда.
Шундай қилиб Шайтончалар Гулчатойни тополмай орқаларига қайтишибди.
Сув алвастиси: Нега қуруқ қайтинглар
Кайфиятим буздинглар.
Нега паришонсизлар
Жаҳлимни чиқарманглар.
Шайтончалар
бошлиғи: Ҳамма жойни истадик парийни тополмадик.
Сув алвастиси: Бу қандай фалокат
Нептун келмоқда фақат.
“Денгиз ҳукмдори” к/ф мусиқаси остида салобатли денгиз ҳукмдори Нептун кириб келади.
Нептун: Мен денгизлар, сувлар ҳукмдори Сув подшоси ва Денгиз ҳукмдори “Нептун” бўламан! Юртим, тахтим – денгизда, уйим эса дуру-марварид-гавҳарлардан яралган. Бугун сув сайли байрами! Сизлар билан сув сайлини ўтказишга ва сизларни табриклагани келдим. Бугун мен бу даврага паҳлавон ботир ўғлонларим билан келдим. Улар хозир сизларга рақс ижро этиб берадилар.
Болалар “Кукарелла” рақсини ижро этиб берадилар.
Нептун: Менинг яна сув ости парий шумтака қизларим бор даврага уларни ҳам олиб келдим танишинглар Лайло, Фотима, Зухра,Зульфия, Фарида, Гулнор, Гитта, Зитта, Ариетта......Ие,ие...Гулчатой кенжа севимли қизим қаерда қолди. Қани у , шундай катта тантанада кўринмаяптими...
Сув алвастиси ва шайтончалар Нептунга тиззаси билан эгилиб кечирим сўрайдилар.
Сув алвастиси: Бизни бекорга ўлдирма,
Бир қошиқ қонимиздан кеч.
Майсазору, ўтлоқдан,
Ўрмону тоғу-тошдан
Қизингни роса изладик
Лек афсус тополмадик.
Do'stlaringiz bilan baham: |