Тадбир жойи байрамона безатилган. Сув ҳавзаси атрофида доира шаклида жойлашадилар


Чол: Ё алҳазар тушми ўнг , Қоч кўзимдан сен шайтон. Денгиз сари йўқолгин, Дилим хуфтон этмагин. Шайтончалар


Download 169.28 Kb.
bet3/5
Sana24.10.2023
Hajmi169.28 Kb.
#1718122
1   2   3   4   5
Bog'liq
СУВ БАЙРАМИ-СЦЕНАРИЯСИ

Чол: Ё алҳазар тушми ўнг ,
Қоч кўзимдан сен шайтон.
Денгиз сари йўқолгин,
Дилим хуфтон этмагин.


Шайтончалар
бошлиғи: Вайсима эй қари чол, ваҳимачи сассиқ чол.
Бизга тўғрисин сўзла, кўнгилларни бўзлама.


1 Шайтонча: Денгиз хукумдорининг
Қизини ўғирлапсан.
Хаммамизни энди сен
Уятга қолдирипсан.


Чол: Йўқ,йўқ ундай деманглар,
Ўғри қилиб юрманглар.
Уйда бир сувпарийим бор
Ой юзли зўр ёрим бор.
Шохинг қурсин шайтонча
Ишонмасанг кир уйга.


Шайтончалар уйга киришади.


Кампир: Қулоғимга ишонмайман нималар эшитяпман
Нептун қиролнинг ўзи чопарлар юборибти.
Қиролича бўламан хукмумни ўтказаман,
Денгиз хукмумга ўтиб, орзуимга етаман.


Шайтончалар
бошлиғи: Калласи айниган чол, нега бизни алдайсан,
Мунча хунук бу кампир, юрагимиз доғлайсан.


2 Шайтонча: Кўзингни сен артиб ол
Кампирга бир қараб ол.
Бу қиролича эмаску,
Мендан хам бадбашараку.
Кампир: Кампир дема ой қизман,
Гўзаликка бой қизман.
Қани ҳаммангиз кетинг
Кўз ўнгимдан йўқолинг


Кампир шайтончаларни узун темир билан қувлайди. Шайтончалар кампирдан зўрға қочиб қутуладилар.
Шайтончалар
бошлиғи: Зўрға қочиб қутулдик
Биздан баттар экана
Чолга раҳмим келдия
Энди нима қилсак экан-а ...


2 Шайтонча: Эски дўстимиз Ялмоғиз кампирнинг олдига борамиз. Шояд у бизга Сув парийси Гулчатойни топиб берса.


Ялмоғиз кампир: Салом шайтончалар хуш келибсизлар.
Нега хомуш, паришонсизлар.


Шайтончалар
бошлиғи: Сен сув қиролининг қизи Гулчатойни кўрмадингми? У йўқолиб қолди.
Биздан ёрдамингни аямагин. Уни топишда ёрдам бергин.

Download 169.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling