Маъруза матн бўйича таянч сўз ва иборалар. Адабиёт-ҳаёт ҳодисалари устидан ҳукм. Адабиёт ҳаётни қайта қуриш қуроли. Замонавийлик ва ижод эркинлиги. Замонавийлик бадиий асарнинг бадиийлигини таъминловчи омил
Download 13.12 Kb.
|
dars
Маъруза матн бўйича таянч сўз ва иборалар. Адабиёт–ҳаёт ҳодисалари устидан ҳукм. Адабиёт – ҳаётни қайта қуриш қуроли. Замонавийлик ва ижод эркинлиги. Замонавийлик бадиий асарнинг бадиийлигини таъминловчи омил. Халқчиллик – адабиёт ва санъат асарларининг тушунарли бўлиши. Миллий адабиёт ва миллий замин. Бадиий адабиёт - кенг маънодаги адабиётнинг, яъни матбуотнинг бир қисмидир. Бу нарса бадиий адабиётнинг энг муҳим хусусиятларидан бирини майдонга келтиради: бадиий адабиёт - ижтимоий онгнинг бир кўринишидир. Кишилик жамиятининг у ёки бу конкрет тарихий даврда табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурлари «ижтимоий онг» деб аталади. Матбуот - кишиларнинг билимлари хазинасидир, инсониятнинг ҳаётий тажрибасини йиғиб сақловчи хотирадир. Бадиий адабиёт ана шу матбуотнинг ажралмас қисмидир. Китоб кишини дунёни тушунишга ва яшашга ўргатади. Танқидчи Белинский адабиётни «халқ фикрининг сўнгги ва олий ифодаси» деб таърифлайди. Адабиёт ижтимоий онгнинг шаклларидан ёки соҳаларидан биридир. Шу билан бирга, халқ фикрининг ўзига хос бир ифодасидир. Бу ўзига хослик шундан иборатки, табиий ёки ижтимоиий фанлардан фарқли ўлароқ, адабиёт санъат соҳасига мансубдир. Санъатнинг бошқа турлари (мусиқа, расм, рақс, кинофильм...) каби адабиёт бизни фикримизни, ҳаёт ҳақидаги тушунчаларимизни бойитадиган эмас, балки чуқур эмоциялар (ҳис-ҳаяжон) ҳам уйғотади: у бизни ҳаяжонга солади, қувонтиради, ғазаб ёки хайриҳоҳлик хисларини уйғотади. Аристотелнинг «Поэтика» сида қайд этилгандек, санъат ва адабиёт кишини руҳан «тозалаш» кучига эгадир. Адабиёт ижтимоий онгнинг бадиий шаклдаги ифодасидир. Адабиётнинг асосий қуроли - тилдир. Чунки сўз, тил умуман ижтимоий онгнинг қуролидир (табиат фанларининг вакили ҳам, ижтимоий фанлар мутахассиси ҳам ўз фикрларини, бадиий адабиёт вакили - ёзувчидек, сўз орқали ифода этади). Download 13.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling