Маъруза матни Синхрон машиналар 1-расм. Синхрон машинанинг роторлари


Download 427.5 Kb.
bet1/3
Sana08.05.2023
Hajmi427.5 Kb.
#1446424
  1   2   3
Bog'liq
8-ma\'ruza

  • 1-расм. Синхрон машинанинг роторлари:
  • а) аён қутбли ротор, б) ноаён қутбли ротор
  • Унинг вазифаси синхрон машинада бирламчи магнит майдони ҳосил қилишдан иборатдир. Ротор айланганда у билан бирга қўзғатувчи чулғамнинг магнит майдони ҳам айланади ва статор (якорь) чулғамини кесиб ўтади ва ЭЮК ҳосил бўлади. Бу ЭЮК нинг частотаси
  • (2)
  • Статор ЭЮК лари уч фазали симметрик ЭЮК лар тизимини ташкил қилади ва унга симметрик юклама уланганда статор чулғамида уч фазали симметрик токлар тизими ташкил қилинади. У токлар ҳудди асинхрон двигателга ўхшаб, статорда айланувчи магнит майдони ҳосил қилади. Статор майдонининг айланиш йўналиши ротор айланишига мос келади. (1) га қаралса бўлиб, статор майдони ва ротор бир хил тезлик билан айланади. Шунинг учун ҳам синхрон машина дейилади. Синхрон машина ҳам қўзғалмас статор ва айланувчи ротордан иборат. Уларнинг статорига уч фазали чулғам ўралади. Синхрон машинанинг ротори икки хил: аён ва ноаён қутбли тузилишида тайёрланади. Кучсиз ва паст частотали синхрон генераторларга аён, юқори частоталарда айлантириладиган синхрон турбогенераторларга эса ноаён қутбли роторлар қўйилади (2-расм).
  • Ротор қутбларига ўзгармас ток билан таъминланадиган қўзғатиш чулғами ўрнатилади. Бу чулғам токидан синхрон машинанинг асосий магнит майдони ҳосил бўлади. Синхрон машина генератор режимида ишлаганда ротор ва унинг майдони иш жараёнида статор майдонидан Q бурчакка ўзиб кетади (3-а-расм).
  • Бунда статор токлари ва машина майдонининг ўзаро таъсирида ротор айланишини тормозловчи механик куч ҳосил бўлади. Бу кучни бирламчи двигатель енгиши керак ва унинг таъсирида бирламчи двигателнинг механик қуввати электр қувватга айланади. Ротор майдони гўё статор майдонини ўзи билан эргаштириб юради. Статор ЭЮКи тармоқ кучланишидан катта бўлади. Тармоқ кучланиши статор ЭЮКи билан мувозанатлашиб қолса машина тармоққа электр энергия беришни тўхтатади.
  • Статор чулғамидаги ток ва тормозловчи куч нолга тенг бўлиб қолади. Статор ва ротор магнит майдонлари орасидаги бурчак ҳам нолга тенг бўлади (3-б-расм).
  • Агар роторга айлантирувчи моментнинг (бирламчи двигатель) ўрнига механик юклама қўйилса, ротор ва унинг майдони ўз айланишида статор майдонидан Q бурчакка орқада қолади (3-в-расм). Яна статор токлари ва машина майдони ўзаро таъсирида электромагнит кучларни ҳосил қилади. Энди бу кучлар айлантирувчи моментни ҳосил қилиб, роторни олдинга суришга ҳаракат қилади. Айлантирувчи момент ёрдамида тармоқдан олинадиган электр қуввати ўқдаги механик қувватга айланади. Шу йўл билан синхрон машина двигатель (мотор) режимига ўтади.

  • Download 427.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling