Маъруза матни Синхрон машиналар 1-расм. Синхрон машинанинг роторлари


Download 427.5 Kb.
bet2/3
Sana08.05.2023
Hajmi427.5 Kb.
#1446424
1   2   3
Bog'liq
8-ma\'ruza

Синхрон генератор – механик энергияни уч фазали ўзгарувчан токка айлантирадиган синхрон электр машинасидир.
  • Синхрон генераторнинг ишлаш принципи ҳам электромагнит индукция қонунига асосланган. Агар магнит майдони ҳосил қилинган ротор номинал частотада айлантирилса, статорнинг уч фазали чулғамида ЭЮК юзага келади ва чулғам уч фазали юкламага уланса генераторда уч фазали ток ҳосил бўлади. Бу ток фазалари ҳам ЭЮК фазалари каби 1200 бурчакка силжиган бўлади. Синхрон генераторда ҳам (1) ифода ўринли бўлади:
    • Роторнинг айланиш частотасига тенг частотада ва у билан бир томонга айланувчи магнит майдон ҳосил бўлади. Шунинг учун бундай генератор синхрон генератор дейилади.
    • Синхрон моторлар (двигателлар). Роторнинг айланиш частотаси ва йўналиши статордаги токдан ҳосил бўлган айланувчи магнит майдонининг айланиш частотаси ва йўналиши билан бир хил (синхрон) бўлган электр моторлар синхрон моторлар дейилади. Унинг тузилиши синхрон генератор тузилишидан деярли фарқ қилмайди. Бундай мотор статорига ҳам уч фазали чулғам ўрнатилади, роторига эса ўзгармас ток билан таъминланадиган қўзғатиш чулғамидан ташқари, уни асинхрон тарзда ишга туширишга мўлжалланган қисқа туташтирилган мўлжалланган чулғам жойлаштирилади. Ундан синхрон моторни ишга туширишда фойдаланилади. Синхрон моторлар асосан аён қутбли тузилишда ишлаб чиқилади. Уларнинг қуввати 40-12000 кВт, айланиш частотаси 125-1000 айл/мин бўлади.
    • Электр мотор ва унинг ҳаракатини иш машинасига узатувчи механизмдан (редуктор ёки узатма қутисидан) ҳамда бошқарувчи электр аппаратларидан иборат система электр юритма дейилади. Айланиш частотаси (тезлиги) ни ростловчи ўзгарткичлар ҳам электр юритма таркибига киради. Электр юритмалар электр энергиясини механик энергияга айлантиради ва мотор валидан олинадиган энергияни технология талабларига мос равишда электр усулда ростлаб туради. Бунда электр моторни ишга тушириш, унинг айланиш частотасини ростлаш, тормозлаш жараёнлари электр асбоблар воситасида бошқарилади. Бошқарилиш услубига кўра электр юритмалар автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган, ростланадиган ва ростланмайдиган турларга ажратилади.

    • Download 427.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling