Дарс мавзуси: «Электр моторлар ва генераторлар эксплуатацияси». «Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш»


Download 1.04 Mb.
bet1/16
Sana19.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1614241
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2018-11-15 12-маъруза ЭМ ва Г эксплуатацияси-Рфа

12-маъруза

15 ноябрь 2018 йил

Дарс мавзуси: «Электр моторлар ва генераторлар эксплуатацияси».

«Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш»

кафедраси доцент в.б. Рустем Фаикович Юнусов

Тошкент – 2018


Ўқув фани: «Энергетик ускуналарни эксплуатацияси ва техник сервис» (ЭУЭваТС).
Дарс режаси
1. Трансформатор подстанция электр жиҳозларининг эксплуатацияси (Умумий тушунчалар)
2. ТП техник эксплуатацияси
3. Трансформаторни эксплуатацияга қабул қилиш
4. Трансформаторга техник хизмат кўрсатиш
5. Электр ускуналарнинг профилактик синовлари
6. Трансформатор мойининг техник эксплуатацияси
7. Трансформатор изоляцияси ва мойини қуритиш.
Ўз-ўзини назорат-текшириш саволлари.
Мустаққил ишларининг мавзулари.
Фанни ўрганиш учун Адабиётлар.
Кириш

Мустақил Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ривожланиш даражасини улардаги ишлаб чиқариш жараёнларда қанчалик даражада электр энергияси қўлланилаётганлиги билан баҳолаш мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида, фермер хўжаликларида тобора кўпроқ электрлаштирилган жиҳозлар ва ускуналар ишлатилмоқда. Электр ускуналар миқдори ортиб бормоқда. Республикамиз аграр соҳасида ҳозирда йирик ва майда насос станциялар агрегатлари, чорвачилик ва паррандачилик технологик машиналар қаторлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг электр ускуналари ишлаб турибди.


Уларда юқори технологик, компьютер техникаси билан жиҳозланган, замонавий назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситалари билан бошқарилувчи электр ускуналар комплектлари мавжуд. Уларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун автоматлаштирилган ишончли электр таъминот тизими ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқариш унумдорлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун электр ускуналарга сифатли электротехник хизмат кўрсатишни ташкил этиш зарур. Ҳозирги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги электр ускуналари, автоматлаштириш воситалари ва электр таъминот тизимининг ишончлилиги талаб даражасида эмас. Электр энергетик тизим, жумладан электр ускуналар узлуксиз, технологик талаб режимлари бўйича ишлаб туриши учун электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирини тўғри ташкил қилиш, эскирган электр жиҳозларни таъмирлаб, янгиларига алмаштириш, ходимларни мунтазам равишда малакасини ошириш ва билимларини текшириб туриш зарур.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling