Дарс мавзуси: «Электр моторлар ва генераторлар эксплуатацияси». «Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш»


-расм. Термосифон фильтрнинг конструкцияси: 1, 5 – бункерлар; 2 – тўр тўсиқ


Download 1.04 Mb.
bet14/16
Sana19.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1614241
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2018-11-15 12-маъруза ЭМ ва Г эксплуатацияси-Рфа

46-расм. Термосифон фильтрнинг конструкцияси: 1, 5 – бункерлар; 2 – тўр тўсиқ;

  • 46-расм. Термосифон фильтрнинг конструкцияси: 1, 5 – бункерлар; 2 – тўр тўсиқ;
  • 3 – абсорбент;
  • 4 – фильтр корпуси;
  • 6, 7 – патрубкалар.

Термосифон фильтрдаги силикател массаси мой масасининг 0,25..1,5 %ни ташкил керак. Силикагел миқдори кўпроқ бўлса мой сифатлироқ бўлиб тозаланади. Силикагел миқдори фильтонинг хизмат муддатини белгилайди. Фильтрни улаб қўйиш ёки ажратиб қўйиш мумкин ёки умуман ечиб қўйиш, бошқа трансформаторга ўрнатилиши мумкин.

  • Термосифон фильтрдаги силикател массаси мой масасининг 0,25..1,5 %ни ташкил керак. Силикагел миқдори кўпроқ бўлса мой сифатлироқ бўлиб тозаланади. Силикагел миқдори фильтонинг хизмат муддатини белгилайди. Фильтрни улаб қўйиш ёки ажратиб қўйиш мумкин ёки умуман ечиб қўйиш, бошқа трансформаторга ўрнатилиши мумкин.
  • Сорбентлар, агар мой кислоталик рақами 0,1 мг КОНдан ортса (қуввати 630 кВАгача бўлса) алмаштирилади, юқорироқ қувватли трансформаторларда эса 0,1 мг КОН ва сувда эриган кислоталар миқдори 0,014 мг КОН дан ортиқ бўлганда. Сорбентни фильтрга солишда унинг намлик миқдори 0,5% дан кам бўлиши зарур.
  • Кам қувватли қишлоқ хўжалиги тармокларидаги куч трансформаторларида термосифон фильтри бўлмайди.
  • Куч трансформаторларини эксплуатация ва ремонт шароитларида бак томидаги қопкасида сўрувчи патронлар ўрнатилади. Трансформаторларга ремонт пайтида термосифон фильтр ёки патрон ўрнатилиши мумкин. Фильтрдаги ишлаб бўлган абсорбент 600-700 С гача қиздирилганда унда тутилиб қолган барча органик моддалар куйиб кетади актив юзаси тўла тикланади.
  • Термосифон фильтрларда селикогелга намликни актив тутиб қолувчи-цеолит қўшиш яхши натижалар беради. Агар цеолит силикогелга нисбатан 1 : 5 таркибида фильтрга қўшилганда трансформатор мойининг электр мустаҳкамлиги аввал ортади (Wатм=77-84 %)36 кВ/см дан 46,8 КВ/см гача, кейин аста секин пасайиб боради, 6 ойдан кейин 25,5 кВ бўлади. Циолит олти ой эксплуатация даврида 56 % намликни ўзида тутиб қолади.
  • Фильтрда циолит миқдори 1:2,5 гача оширилганда циолитнинг самарали ишлаш муддати 8-10 ойга етди. Бу эса Республикамиз шароитида ҳаво намлиги юқори бўладиган мавсумни тўлиқ эгаллаш имконини беради. Мавсум охирида эса абсорбент фильтрдан олиб тикланади ёки янгиси юкланади (октябр-май). Бир мавсумда циолит ўз массасининг 35-50% миқдорида намликни ушлаб қолади. Мой электр мустахкам бўлиб қолади.
  • Мунтазам равишда мой сифати режага кўра текшириб турилади. Зарур бўлса тозаланади, Техник эксплуатация қоидаларига кўра эксплуатацияда бўлган трансформатор мойи қуйидаги муддатларда синаб турилади:
  • Термосифон фильтрсиз ишлаб турган трансформаторлар учун 1 йилда 1 марта (қисқартирилган анализ);
  • Термосифон фильтри бўлган куч трансформаторлари учун уч йилда 1 марта (қисқартирилган анализ).
  • Трансформатор ва мойли аппаратураларни капитал ремонтидан кейин;
  • Трансформатор чулғамлари ва чиқишлари изоляцининг ва С2/С50 меъёридан юқори бўлса. Трансформатор мойининг ўлчаб кўрилади.
  • Агар трансформатор газ релесида ёнувчи газ қайд қилинса навбатдан ташқари мой намунаси олиниб алангаланиш ҳарорати аниқланади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling