Дарс мавзуси: «Электр моторлар ва генераторлар эксплуатацияси». «Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш»


Трансформаторнинг қаттиқ изоляциясининг эксплуатация даврида эскириб полимерланиши


Download 1.04 Mb.
bet11/16
Sana19.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1614241
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2018-11-15 12-маъруза ЭМ ва Г эксплуатацияси-Рфа

Трансформаторнинг қаттиқ изоляциясининг эксплуатация даврида эскириб полимерланиши.

  • Трансформаторнинг қаттиқ изоляциясининг эксплуатация даврида эскириб полимерланиши.

Трансформатор мойининг эксплуатацияси

  • Саноатдаги трансформаторлардан фарқли равишда қишлоқ ва сув хўжалигида ўрта ва кичик қувватли трансформаторлар ишлатилади.
  • Қуввати 100кВА гача бўлган куч трансформаторларда (V<10 КВ) эксплуатация даврида майдан намуна олинмайди, мойнинг сифати унинг профилактик синовлари натижаларига кўра баҳоланади. Мойнинг ҳолати трансформаторнинг ҳолати ҳақида маълумот бера олади. Ишончли ишлаб туриши учун трансформатор мойи юқори сифатли бўлиб, стандарт кўрсаткичларда бўлиши керак. Шу сабабли куч трансформаторларининг эксплуатациясида унинг мойи дойим назоратда бўлиб қолади. Янги келтирилган мой паспорти билан қабул қилиб олинади.Мойнинг сифати ундаги аралашмалар борлиги билан белгиланиди. Агар мойда 0.01-0,02% намлик бўлса, мойнинг тешилиш кучланиши 4-5 баробар пасаяди. Бунинг сабаби мойда (E=2,2) сув томчилари (E=80) қутбланувчи бўлиб ягона занжирлар ҳосил килади ва электр майдон бўйлаб электродлар орасида тортилади. Шу сув занжирлари бўйлаб мой тешилади. Зажир ҳосил бўлиши учун мойнинг камгина намланиши етарли бўлади. Кейинги мой намлигини ошиши тешилиш кучланиш миқдорига таъсир кўрсатмайди. Яъни параллел сув томчилари занжирлари пайдо бўлади холос. Нотекис электир майдон юқори кучланганлик таъсирида йирик сув томчилари пайдо бўлиб у бак остига чўкади. Улар электр майдон ташқарисида бўлиб мойни тешилиш кучланишига таъсир қилмайди.
  • Трансформаторнинг эксплуатация даврида намлик мойга ташқи муҳитдан тушиши мумкин ёки оксидланиш жараёнларида кимёвий реакция маҳсулоти сифатида пайдо бўлади. Мойда бегона аралашмалар бўлиши ҳам унинг сифатини пасайишига олиб келади. Парафин мойда эриб унинг илашимлилигини оширади қуюқлаштиради. Ажраткичлар мойида парафин бўлиши руҳсат этилмайди. Кўмир мой учун хавфсиз, лекин сув миқдорини оширмайди. Мойни эскиришида пайдо бўладинган чўкма ва қуйқаси гигроскопик бўлиб, ўзига нам тортади ва куп намлик тўплаши мумкин. Улар қутбланиши ва электродлар орасида сув занжиридек ток йўли учун кўприк ҳосил қилиши мумкин. Қаттиқ изоляция сиртида чўкиб қолган шлам қатлами уларда кучланиш қопланишига (перекрытие) олиб келиши мумкин. Бундан ташкари чўкмалар (шлам) чулғамлар орасида совитувчи мой айланиш каналларини ёпиб қўйиб трансформаторни совитиш шароитларини ёмонлаштиради.
  • Мойда оксидланиш ташқи муҳит таркибидаги кислород, ҳарорат ортиши ва бегона аралашмалар таъсирида юзага келади. Бу факторлар ҳар бирининг алоҳида таъсирлари кучсиз бўлиб, биргаликдаги таъсири кўпрок хавф туғдиради. Бегона аралашмалардан мойни фильтрлаб тозаланади, мойнинг кимёвий таркиби регенерация қилиб тикланади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling