Унча катта бўлмаган ремонт корхоналари шароитида мойни 25-35°С ҳароратга қиздириб тиндириб қуритилади. Тиндириш-оддий қуритиш усули, лекин у узоқ вақт талаб қилади. Қиздириб қуритиш ҳам, айникса ўз бакида, ўзининг токи билан, анча содда ва арзон услуб, лекин қиздирилган мой ўз сифат кўрсаткичларини йўқота боради (узоқ муддат бўлса) - Унча катта бўлмаган ремонт корхоналари шароитида мойни 25-35°С ҳароратга қиздириб тиндириб қуритилади. Тиндириш-оддий қуритиш усули, лекин у узоқ вақт талаб қилади. Қиздириб қуритиш ҳам, айникса ўз бакида, ўзининг токи билан, анча содда ва арзон услуб, лекин қиздирилган мой ўз сифат кўрсаткичларини йўқота боради (узоқ муддат бўлса)
- Мойни тозалаш. Эксплуатация даврида мой фақат намланмай ифлосланиб ҳам боради. Сув ва механик аралашмалардан мой центрифуга қилиб ва фильтрлаб тозаланади.
- Центрифуга мойдан ундан оғирроқ бўлган бегона аралашмаларни ажратиш учун хизмат қилади. Мой ҳарорати бунда t= 45-55°С бўлиши зарур. ҳарорат паст бўлса, мой қуруқроқ, илашимлирок бўлади ва сув ва аралашмалар ёмон ажралади. Ҳарорат юқори бўлса ( t>70°C) сув мойда эриб парланиб, мойдан ёмон ажралади. Бундан ташқари юқори ҳарорат мойни тез эскиришига олиб келади.
- Фильтрлашда мой картон, қоғоз, материал, селикогел ёки шунга ўхшаш мойда тешиклари (тирқишлари) бўлган қовак муҳитдан сиғиб ўтказилади. Фильтрлаш фильтр-пресда бажарилади. Картон, қоғозлар фақат фильтрламай мой таркибидаги намликни ҳам тутиб қолади. Шунинг учун юқори гигроскоплиги бўлган юмшок, қовак картон ишлатилади. Лекин бундай фильтр шлам ва кўмирни ёмон тутиб қолади, қоғоз кўп тола ажратиб чиқаради. Фильтр прессда юмшоқ картон билан қаттиқ картон аралаш қўлланилиб мойни тозаланиш сифати оширилади. Мойни 40-50°С ҳароратда фильтрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарарот ошса картонни гигроскопиклиги пасаяди ва сувни мойда эриши кучаяди. Картонни вақти-вақти билан тозалаб турилади. Картон тоза мойда ювилади, чайилади, қуритилади ва яна қайта фильтрга ўрнатилади. 1 т мойни тозалаш учун 1 кг картон ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |