Фильтр пресс центрофугадан кейин ишга туширилади ва мойдаги қолдиқ сув ва шламни тозалайди. Бунда мой тоза тозаланади ва электр мустаҳкамлиги ортади. Фильтр пресснинг аҳамиятли тамонлари шундаки, у атмосфера ҳароратида ишлайди, мой, ҳаво билан аралашмайди, мойдаги майда кўмир заррачаларини тутиб қолади. - Фильтр пресс центрофугадан кейин ишга туширилади ва мойдаги қолдиқ сув ва шламни тозалайди. Бунда мой тоза тозаланади ва электр мустаҳкамлиги ортади. Фильтр пресснинг аҳамиятли тамонлари шундаки, у атмосфера ҳароратида ишлайди, мой, ҳаво билан аралашмайди, мойдаги майда кўмир заррачаларини тутиб қолади.
- Центрофуга эмульсияларни мойдан ажрата олади. Фильтр пресс эса эмульсияли мойларни тозалай олмайди.
- Центрофуга ишлаб турган трансформатор мойини бакида тозалашда, хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ишлатилиши мумкин. Фильтр-прессларда мойнинг кислоталик рақамини камайтириш учун фильтрловчи муҳитга қўшимча равишда селикагел ишлатилади.
- Мойни регенерация қилиш. Эксплуатация даврида мой оксидланади (эскиради), бунда унинг кимёвий таркиби ўзгариб боради, кислота ва смолалар ҳосил бўлади, бирданига янги мой таркибида бўладиган табиий оксидланишни тўхтатувчи элементлар парчаланади. Мой эскириши натижасида трансформатор изоляциясининг емирилиши тезлашади. Айниқса органик асосли изоляция емирилади. Лекин эскиришда мойнинг 3-5% қисмини ташкил қилган углеводородлар емирилади, мойнинг қолган қисми (95-97 %) сифатли, ўзгаришсиз бўлиб қолади. Шунинг учун мойнинг эскирган кисмидан тозалаб у регенерация қилиниши мумкин.
Мой дастлабки сифат кўрсаткичларига қайтиши мумкин ва у 5-7 яна эксплуатация қилиниши мумкин. Лекин регенерациядан кейин барқарорлигини қисман йўқотади ва профилактик синовлардан ўтиб туриши зарур. - Мой дастлабки сифат кўрсаткичларига қайтиши мумкин ва у 5-7 яна эксплуатация қилиниши мумкин. Лекин регенерациядан кейин барқарорлигини қисман йўқотади ва профилактик синовлардан ўтиб туриши зарур.
- Статистик маълумотлар трансформаторларнинг 30% авариялари мойи сифатсиз бўлганлигидан эканлигини кўрсатади.
- Мойнинг ва охир оқибат трансформаторнинг хизмат муддатини ошириш учун қатор чора тадбирлар кўрилади.
- Мойни ташқи атмосфера билан контакти бутунлай ёки қисман йўқотилади. Европа давлатларида кичик трансформаторларни бутунлай герметик қилиб ишлашади. Францияда мой ҳаводан азот қатлами билан ажратилади, яъни бакни мойсиз қисмида вакуум ҳосил қилиб азот билан тўлдирилади. (Йирик трансформаторларда). Бакнинг устки қисмидаги азот учун қопча ўрнатилади. Қоп эластик бўлиб ҳарорат ўзгариши билан ҳажмини ўзгартиради.
- Россия трансформаторлари мой кенгайиш камераси билан чиқарилади. Камера бак томига ўрнатилади. Қўшимча камера мойнинг ҳаво билан контакт юзасини минимал бўлишини таъминлайди. Йирик трансформаторларда расширителига фильтр ўрнатилиб у ҳавонинг намлигини ва кислородини ушлаб қолади.
- Эксплуатация даврида трансформатор мойининг ҳарорати пасайтирилади. Трансформатор баки ёрғин ранглар билан бўёк қилинади. Вентиляция ситемасини самарали ишлаб туриши таъминланади.
- Мойга махсус стабилизаторлар ёки ингибиторлар қўшилади. Улар антиоксидловчи бўлиб, мойни барқарорлаштиради. Присадкалар оксидланиш жараёнларини тўхтатибгина қолмай яна мойни металл таъсирларидан ҳам ҳимоя қилади.
- Мой дастлабки ҳомашё (нефт) таркибига қараб турли таркибли бўлиши мумкин. Шунинг учун янги мой олиб келинган бўлса, уни бакдаги мойга қўшишдан олдин мойдан намуна олиб текшириб кўриш мой идиентив бўлсагина мойни қўшиш мумкин. Мой учун мос ингибитор танланади.
- Қуввати 160 кВА ва ундан катта бўлган трансформаторларда мойни мунтазам регенерация қилиб туриш учун термосифон фильтрлар ишлатилади. Бу усул трансформатор мойини хизмат муддатини узайтиришнинг энг такомиллашган услубларидан бўлади.
- Термосифон адсорбент билан тўлдирилган ва патрубоклар (қувурлар) орқали бакнинг устки ва пастки қисми билан боғланган цилиндрик идиш бўлиб, бакдаги мойнинг пастки ва юқори қисми ҳарорати фарқи натижасида мой айланишини таъминлайди (46-расм). Мой термосифон фильтрдан ўтганда сув, кислоталар, смола, шламдан тозаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |