- Трансформатор изоляциясининг диэлектрик хусусиятлари унинг намлиги, ҳарорати ва электр майдони таъсирига боғлиқ бўлади. Электр майдони таъсирида изоляция ўз-ўзини қуритиши мумкин.
- Атроф муҳит билан трансформатор изоляцияси орасида доимий иссиқлик ва намлик алмашинув жараёни боради. Юклама ва қизиш ҳарорати ортса, атроф муҳит намлиги юқори бўлса ҳам трансформатор изоляциясидаги намлик ташқи муҳитга чикади, трансформаторда қуриш жараёни кетади., агар юклама ва трансформатор ҳарорати паст бўлса, тескари жараён кетади, яъни трансформатор намлиги ортади. Намлик мой орқали трансформаторнинг қуруқ изоляциясига адсорбцияланади (сингади). Трансформаторнинг нам тортиши ва қуриши унинг диэлектрик кўрсаткичларининг ўзгариб туришига сабаб бўлади (изоляция қаршилиги, исрофлар бурчаги ва ҳоказо).Трансформатор изоляциясининг қаршилигини завод ишлаб чиқарганида кўрсатиб беради ва паспортига ёзиб қўйилади. Эксплуатация даврида қаршиликнинг 30% га камайиши йўл қўйилади. Агар трансформатор қаршилиги ундан пастроқ бўлса, у тармоқдан ажратилади ва қуритилади.
- Исрофлар бурчаги тангенсининг ортиши 1,5 мартагача руҳсат этилади. Агар бўлса, трансформатор қуритилиши зарур.
- Қишлоқ хўжалиги учун ўзига хос бўлган эксплуатация шароитларида ишлаб турган трансформаторларнинг турли юкламарда диэлектр кўрсаткичлари ўрганилганда, улар меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган қийматларидан юқорироқ эканлиги ва атроф муҳит ҳроратига боғлиқ бўлиши кузатилди. Кўрсаткичларнинг ўзгариш карралиги турлича бўлиб, йирик қувватли, яъни дастлабки кўрсаткичлари юқори бўлган трансформаторларда кўпроқ, намлиги юқори, эскирган кичик трансформагорларда камроқ ўзгаришлар қайд қилинган. Диэлектрик кўрсаткичларнинг миқдори аниқ белгиланган трансформатор ҳароратида ва атроф муҳит намлиги паст бўлганда ўлчаб кўрилиши зарур. Трансформатор ҳолатига баҳо бериш учун Rиз ва tgб ни ўлчаб кўриш етарли эмас. Бунда яна мойнинг электр синовлари ўтказилади; физик-кимевий анализлар бажарилади.Трансформаторни тармоқдан ажратиб, R60, R60/R15, tgб, C2/C50, C70/C20, ва бошқа кўрсаткичлари ўлчаб олинади. Агар зарурат бўлса ,трансформаторни очиб унинг асосий чулғамлари ва ёрдамчи чулғамлари орасидаги изоляциясидан намуна олиб ўрганилади. Қотиб қолган изоляция қуруқ бўлиб, юқори лектр қаршиликка механик пухталикка эга бўлади. Бундай изоляцияли трансформатор тармоққа уланиши мумкин. Лекин агар трансформаторда ички,тешиб ўтувчи қисқа туташув бўлса, қисқа туташув токининг динамик таъсирида изоляция бирданига емирилиб кетади, трансформатор ўша заҳоти ишдан чиқади. Агар изоляция нам тортган бўлса, мой сифати паст бўлса, баъзи жойларида дефектлар бўлса, изоляция қаршилиги паст бўлади ва трансформаторни ишга тушириб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |