Дарс мавзуси: «Электр моторлар ва генераторлар эксплуатацияси». «Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш»
Изоляция қаршилигининг қуритиш муддатига боғлиқлиги эгри чизиқлари: Rиз - изоляция қаршилигининг ўзгариши
Download 1.04 Mb.
|
2018-11-15 12-маъруза ЭМ ва Г эксплуатацияси-Рфа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалиги трансформатор подстанциялари эксплуатацияси
Изоляция қаршилигининг қуритиш муддатига боғлиқлиги эгри чизиқлари: Rиз - изоляция қаршилигининг ўзгариши;
Трансформатор чулғам изоляциясини қуритиш Қишлоқ хўжалиги трансформатор подстанциялари эксплуатациясиҚишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари ва аҳоли яшаш пунктларидаги трансформанторлар эксплуатациясининг ўзига хос томонларидан бири фазалар носимметриясидир. Бир фазали истеъмолчиларни фазалароро тўғри тақсимлаш ва уларнинг иш графикларини ҳисобга олиш носимметрия ҳолатини яхшилаши мумкин. Трансформаторнинг қуввати ошган сари унинг носимметрияси ҳам камая боради. Лекин бир фазали истеъмолчиларнинг кўпчилиги; ёритиш истеъмолчилари билан бирга куч истеъмолчилари ҳам (пайвандлаш агрегатлари, қўл инструментлари, электр маиший қурилмалар, сув қиздиргичлар …), уларнинг бир текис таксимланишини ва ишлаб туришини таъминлаш имконини бермайди.Техник эксплуатация қоидаларига кўра фазалар бўйича токлар ассимметрияси 20% дан кам бўлиши зарур. ( ). Фазалар бўйича юкламаларбу ерда: Imax – максимал юкланган фаза токи, А, Iурт – уч фаза токларининг ўртача миқдори. Қишлоқ трансформаторлар подстанцияларида токлар носиммиетрияси ўртача 30- 50% ни ташкил қилиши кузатилган. Фазаларнинг нотекис юкланиши уларда кучланишнинг ўзгаришига ва охир-оқибат истеъмолчилар кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади. Электр истеъмолчилар учун айниқса оширилган кучланишлар хавф туғдиради, уларни хизмат муддатларини камайтиради. Фазаларда кучланишнинг паст бўлиши эса қурилмаларнинг иш кўрсаткичларини пасайтиради, cosφ пасаяди, магнитловчи ток миқдори ортади (кучланиш юқорироқ бўлса), электр тармоқлар ва трансформаторларда қувват исрофи ортади, жойларда қизишлар бўлиши мумкин. Ҳозирда чиқарилаётган алюминий чулғамли трансформаторларда нол кетма - кетлик қаршилиги эскиларига нисбатан (мис чулғамли) 1,5 баробар ортган бўлиб, носиммметрия режимларида кучланиш формасининг бузилиши янада ортади. Шунинг учун янги ишлаб чиқарилаётган трансформаторларда носимметриялик чегаралари камайиши зарур. Носимметрияликни камайтириш учун хозирда электротехник саноат қишлоқ хўжалиги учун фаза чулғамлари « юлдуз-нолли зигзаг» ва «учбурчак – нолли юлдуз» схемаларида уланган трансформаторлар ишлаб чиқармоқда. Бунда носимметрия режимларида ҳам кучланиш юқори сифатли бўлиб қолади. Масалан, қуввати 100 кВА бўлган эски серияли трансформаторларда нол кетма – кетлик қаршилиги қисқа туташув қаршилигидан 10 марта ортиқ ва янги сериялиларида – 17 марта бўлса, чулғамлари « учбурчак – зигзиг» уланган трансформаторлар учун улар бир хил бўлади.
Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling