Трансформатор техник эксплуатацияси
- Энг кўп ҳолатларда трансформатор изоляцияси нам тортиб қолган бўлади. Трансформаторни қуритиш мойи билан ёки мойини бакдан тўкиб бажарилиши мумкин.
- Ўз бакида индукцион қуритиш. Трансформаторнинг ўз бакида электромагнит майдон кувват йўқолишлари иссиқлик ажратиб чиқаради. Бакни бир текис қиздириш учун унга паст томонидан 60% гача қисмига магнитловчи чулғам (қўшимча) ўралади. Юқори қисмига ўрамлар сийракроқ ўралади. Магнитловчи чулғам кўрсаткичлари қуйидаги тартибда аниқланади:
- Ўрамлар сони ,
- бу ерда -бак параметри, м; V-манбаанинг кучланиши , В
- А – доимий коэффициент, 8.3-жадвалдан солиштирма қувват ( ΔР) га қараб олинади:
KТ–бакнинг иссиқлик ўтказиш коэффициентини, иссиқлик изоляция ўралган бакда КТ=5; ўралмаган бакда - 12 кВт/м2град.
F – бакнинг тўлиқ юзаси, м2
F0 – чулғам ўралган бак юзаси, м2;
tk – бак ҳарорати, руҳсат этилган қизиш ҳарорати ˚С tk≈95˚C-105˚C
t0 – атроф муҳит ҳарорати, ˚С.
Магнитловчи чулғамдаги ток
- соsφ=0,5…0,7 – текис ёки трубкали баклар учун,
- соsφ=0,3 – қобирғали бак учун,
- Бак қалин бўлса, соsφ юқорироқ бўлади.
- Трансформатор бакининг ҳарорати, қуритиш пайтида, кучланишни, ўрамлар сонини ва қиздириш вақтини ўзгартириб ростланади.
- Нол кетма-кетлик токи билан қуритиш. Бу услубда трансформаторни қуритишда унинг бирор фазаси чулғамларига ток манбааси уланади. Чулғам нол кетма-кетлик схемасида уланади. Қишлоқ ва сув хўжалигидаги трансформаторлар одатда нолли схемада уланади ва унинг иккиламчи (паст кучланишли) чулғамининг ноли билан фазалар боши уланиши мумкин бўлади. Чулғамларнинг магнит майдони ўзак ва бакдаги энергия йўқотишлари ҳисобига иссиқлик ажратиб чиқаради. Трансформаторнинг барча металл қисмлари қизийди ва изоляцияни тез қуритади. Бу услуб бирданига икки ёқлама қуритиш услуби бўлиб, қисқа туташув токи билан ва ўз бакида қиздириш услубларини қўшилишидир. Нол кетма-кетлик токлари билан трансформаторни қуритиш кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади (42-расм).
- Магнитловчи чулғамнинг истеъмол қуввати:
- , бу ерда ∆Р- солиштирма қувват исрофи, кВт/м2
- Атроф муҳит ҳарорати 20˚С бўлиб, қуритишда трансформаторнинг актив қисмининг ҳарорати 100-110˚С бўлганда, бакида қўшимча иссиқлик изоляцияси бўлмаган трансформаторлар учун ∆Р=0,65-0,9 кВт/м2 деб қабул қилинади..
- Чулғамлар “юлдуз” схемасида уланган бўлса, бериладиган кучланиш миқдори
ўлчов асбобларини танлаш учун фаза токи
бўлади. Бу ерда: Z0 - нол кетма-кетлик фаза чулғамининг тўла қаршилиги, Ом, тажриба йўли билан аниқланиши мумкин..
Трансформатор қанча катта қувватли бўлса, бак деворлари қалинроқ бўлса, магнит ўзак бакка якинроқ бўлса, соsφ0 шунчалик юқорироқ бўлади.
Трубкали баклари бўлган трансформаторлар учун ўтказгич симлар кесим юзаларининг ва
- ифодадан аниқланади. Бу ерда IH,SH- мос равишда трансформаторнинг номинал токи (А) ва қуввати (кВА).
- Ички иссиқлик манбаалари бўлса, трансформаторни нол кетма-кетлик токлари билан қуритиш ўз бакида қуритишга кўра камроқ қувват сарфи ва вақти билан ҳарактерланади (40% гача).
- Трансформаторни нол кетма-кетлик токи билан қуритиш услубида ностандарт кучланишли ток манбааси зарур бўлади, бу ҳолда масалан пайвандлаш трансформатори.
- Трансфоматорни қуритиш жараёнини тезлатиш учун ички иссиқлик олиш мақсадида, юқори кучланиш чулғами уланган ҳолда паст кучланиш чулғамлари (фазалари) навбат билан қисқа туташтирилиши мумкин. Бунда қисқа туташтирилган чулғамда қисқа вақтда етарли миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади.
- Қуритиш пайтида изоляция қаршилиги меъёрланмайди, шунинг учун унинг вақт бўйича ўзгариш графиги олиниб, таҳлил қилинади (43-расм). Ҳарорат ортганда изоляция қаршилигининг ўзгариши унинг намлигига боғлиқ бўлади. Аввал қаршилиги тез пасаяди, маълум бир миқдорга етгач бир хил бўлиб қолади, қуритиш давом эттирилса, кейин қаршилиги ортиб боради ва меъёрий қийматига етганда жараён тўхтатилади. Одатда изоляция қуриганидан кейин 6-8 соат бир хил қаршиликда қолади. Изоляция қаршилиги завод кўрсатгичлари билан солиштирилади. Берилган ҳароратда унинг 30% гача камайиши руҳсат этилади. Трансформаторларни қуритишда албатта қайд қилиш журнали олиб борилади ва ҳар 1-2 соатда қуритиш кўрсатгичлари ёзиб борилади (t,R,…).
- Трансформаторни ишга туширганда кўпинча қуйдаги носозликлар юзага келиши мумкин: юқори кучланиш ва паст кучланиш томонидан фазаларнинг щитда, Тақсимлаш шкафида ёки трансформатор ичида қисқа туташувлари, юқори ва пастки кучланиш чулғамларида узилишлари,, трансформатор магнит ўзагининг прессовкаси бўшашган бўлиши мумкин. Барча дефектлар трансформаторларда қуйдагича тақсимланади: заводда йўл қўйилган дефектлар – 50%, монтаж ёки ремонт пайтидаги хатоликлар билан бажарилган ишлар – 10%, эксплуатация ходимлар хатоликлари – 15%, изоляциянинг эскириши – 5%, атмосфера ўта кучланишлари – 5%, бошқа сабаблар – 15%.
Do'stlaringiz bilan baham: |