Маъруза мавзуси: Тиббий ёрдам нуқсонларининг тавсифи ва таснифи


Download 37.67 Kb.
bet8/9
Sana31.01.2024
Hajmi37.67 Kb.
#1831613
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Маъруза №2. ТЁН таснифи

Бўйинга ўтмас жисм билан уриш натижасида қалқонсимон тоғайнинг синиши кўринишидаги ҳиқилдоқ соҳасининг травмаси етказилган. 0,5 соатдан сўнг бемор даволаш-профилактика муассасасига олиб келинган. Врач травманинг яққол ривожланган клиник белгилари бўлишига қарамай, бемор ҳолатининг оғирлигини етарли даражада баҳоламай, тўлиқ текширувдан ўтказмай травмага ташҳис қўймаган, беморни уйига жавоб берган. Шундан 0,5 соатдан сўнг ривожланган ҳиқилдоқнинг стенози билан кечган шиши натижасидаги ўткир нафас етишмовчилигидан бемор уйида вафот этган. Умуман олганда травма етказилгандан сўнг 2 соат вақт ўтган.

2 мисол:

2 мисол:

Ҳарбий хизматчи қўл жанги машғулотида қорин соҳасига оёқдан зарба олган. Бир кундан сўнг кўкрак, қориндаги оғриқларга шикоят қилиб ҳарбий қисм тиббий пунктига мурожаат қилган. Госпиталга келтирилиб, клиник текширувлар ЭКГдан ўтказилган, қон ва сийдикни текширувга топшириш тавсия этилган, динамик кузатув учун касалхонага ётиш таклиф қилинган. Аммо бемор текширувларни ва касалханага ётшни рад этган, қовурғалараро невралгия ташҳиси қўйилиб уйига жавоб берилган. 12 соатдан сўнг у қайтадан госпиталга мурожаат қилган. Лапароцентездан сўнг гемоперитонит ташҳиси қўйилган. Шошилинч лапаротомия ўтказилган, қорин бўшлиғида – 3,5л. қон ва талоқнинг ёрилганлиги аниқланган. Спленэктомия қилинган, бемор операцион столда вафот этган.

Мисол 3.

Мисол 3.

Бачадоннинг экстирпацияси амалиёти жараёнида адашиб чап сийдик найи тикиб қўйилган. Жарроҳлик усулида даволашда йўл қўйилган ушбу нуқсон бир неча ҳафатадан сўнг аниқланган, гидронефроз ривожланиши муносабати билан чап бўйрак олиб ташланган. Ушбу ҳолатда ТЁН вужудга келган асорат – ногиронликнинг бевосита сабабидир.

Мисол 4.

Мисол 4.

Клиникага қорин бўшлиғига тешиб ўтган ва ичакни шикастлаган жароҳат билан бемор олиб келинган. Перитонитнинг дастлабки белгилари намоён бўлган. Шикастланган ичакни тикиш, қорин бўшлиғини тозалаш мақсадида лапаратомия амалиёти ўтказилган. Жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда перитонитнинг белгилари кучайиб борган. Релапаратомияда – тарқалган йирингли перитонит белгилари, қорин бўшлиғида биринчи операциядан сўнг қолдирилган докали тампон топилган. Даволашдаги ушбу нуқсон оқибат билан билвосита сабаб оқибат боғланишига эга. Бинобарин, перитонитнинг ривожланишида ичакдаги жароҳат ҳал этувчи аҳамият касб этган.


Download 37.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling