Маъруза мавзуси
Download 4.06 Mb.
|
Физика фанидан 4-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЪРУЗА РЕЖАСИ
О П Т И К А ТАБИИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ 2023 4 - маъруза Тошкент давлат транспорт университети МАЪРУЗА МАВЗУСИ:ЁРУҒЛИК ТЎЛҚИНЛАРИ, ФОТОМЕТРИК КАТТАЛИКЛАР. ГЕОМЕТРИК ОПТИКА ҚОНУНЛАРИ. ЁРУҒЛИК ИНТЕРФЕРЕНЦИЯСИ. КОГЕРЕНТ ТЎЛҚИНЛАР. ЁРУҒЛИКНИНГ ЮПҚА ПЛАСТИНКАЛАРДАН ҚАЙТИШДАГИ ИНТЕРФЕРЕНЦИЯСИ. ИНТЕРФЕРОМЕТРЛАР. ЁРУҒЛИК ДИФРАКЦИЯСИ. ГЮГЕНС-ФРЕНЕЛ ПРИНЦИПИ. ДИФРАКЦИОН ПАНЖАРА. РЕНТГЕН НУРЛАРИ ДИФРАКЦИЯСИ.МАЪРУЗА РЕЖАСИ
Оптика – ёруғлик ва электромагнит тўлқинларнинг пайдо бўлиши, тарқалиши ва модда(материя) билан ўзаро таъсири билан боғлиқ ҳодиса ва қонуниятларни ўрганадиган физиканинг бўлимидир. Ёруғлик тўлқинлари – бу спектрнинг инфрақизил, кўринадиган ва ультрабинафша қисмларини ўз ичига олган электромагнит тўлқиндир. ОПТИКА ГЕОМЕТРИК ОПТИКА ТЎЛҚИН ОПТИКА КВАНТ ОПТИКА Геометрик оптика – шаффоф муҳитда ёруғликнинг тарқалиш қонуниятларини, ёруғликни акс эттирувчи сиртлардан акс эттириш қонуниятларини ва ёруғликнинг оптик тизимларда ўтишида унинг тўлқин хоссаларини ҳисобга олмасдан тасвирлар ясаш тамойилларини ўрганадиган оптиканинг бўлимидир. Тўлқин оптикаси – ёруғликнинг тўлқин табиатига асосланган ҳолда оптик ҳодисаларни тушунтирувчи оптиканинг бўлимидир. Тўлқин оптикаси интерференция, дифракция, қутбланиш ва дисперсия каби оптик ҳодисаларни тавсифлайди. Квант оптикаси – ёруғликнинг корпускуляр хоссалари намоён бўладиган модда билан ўзаро таъсирини ўрганувчи оптиканинг бўлимидир. Download 4.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling