Линзалар, линзаларнинг характерловчи катталиклар. Линзаларда тасвир ясаш


Download 33.63 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi33.63 Kb.
#1523062

ЛИНЗАЛАР, ЛИНЗАЛАРНИНГ ХАРАКТЕРЛОВЧИ КАТТАЛИКЛАР. ЛИНЗАЛАРДА ТАСВИР ЯСАШ.
РЕЖА:

  1. Линзаларнинг турлари.

  2. Хакикий ва мавхум тасвирлар.

  3. Хакикий ва мавхум фокуслар.

  4. Йигувчи ва сочувчи линзаларни характеристикалари.

  5. Йигувчи линзада тасвир ясаш.

Линзалар кобарик сиртли ва ботик сртли булиб, бир неча куринишда ясалиб оптик асбобларнинг зарурий кисмларида мос холда ишлатилади. Линзалар: 1-икки ёклама кабарик, 2-ясси кабарик, 3-кабарик ботик, 4-икки ёклама ботик, 5-ясси ботик, 6-ботик кабарик шаклдаги йигувчи ва сочувчи линзалар куринишда булади. 1,2,3-йигувчи линзалар булиб урта кисми четларига нисбатан калин булади. 4,5,6-лар сочувчи линзалар булиб урта кисм четларига нисбатан юпка булади ( 41 - расм).



41-расм


Утган мавзунинг (8) формуладан фойдаланган холда тасвир ясаётган ёруглик нурларининг линзага кириши танланган санок системасида доим линзанинг чап томонида булишини назарда тутиш лозим. Бу хамма хакикий манбалар тасвир ясашда албатта линзанинг чап томонидан фазода жойлашган булишлигини назарда тутиш лозимлигини билдиради. Агар манба (буюм) линзанинг унг томонидаги фазода булса, бу манба мавхум деган маънони билдиради.
Хакикий тасвирлар уз навбатида линзанинг унг томонидаги фазода, мавхум тасвирлар эса чап томонидаги фазода хосил булади. Йигувчи линзаларнинг иккала фокуси хакикий, сочувчи линзаларда иккала линзаларнинг фокуси хам мавхум булади. 42 –а,б,в,г,д,е расмларда йигувчи ва сочувчи линзаларнинг характеристикалари берилган.
43-а,б,в,г,д,е,ж,з,интерференция расмларда

  1. а= -∞, в=f1

  2. а=f, в=∞

  3. а=f/2, в=f

  4. а=0, в=0

  5. а=2f, в=2f1

  6. a<2f, в<2f1

  7. a=f1, в=f1/2

  8. а=2f1, в= f1

  9. a=∞, в=f1

Холлар учун буюмнинг тасвирлари кандай хосил булиши курсатилган. Чизмалардан, агар буюм тасвири йигувчи линзада хакикий булса сочувчи линзада у мавхум ва аксинча булиши куринади.


Аввал буюмларнинг йигувчи линзалардаги тасвирини куриб утайлик
(44-расм). МN буюм оптикавий укка перпендикуляр булган ва линзадан а масофада турган текисликка куйилган , (а) > (2 f ). Буюмнинг М1N1 тасвири, шунингдек, оптикавий укка перпендикуляр булган ва линзадан b масофага узоклашган текисликда хосил булади. а ва b масофалар узаро утган мавзудаги 12 - линза тенгламаси билан богланган. Линзани юпка деб хисоблаганимиз учун уни В, О, D нукталардан утувчи кесма билан алмаштириш мумкин. Исталган укдан ташкарида ётган нуктанинг , масалан, М нуктанинг тасвирини ясаш учун иккита нур – бири оптикавий укка параллел (МВ нур), иккинчиси (МF нур) –F олд бош фокусдан утган нур олинади. Иккала нур М1 нуктада кесишади. Бунинг узи М нуктанинг тасвири хисобланади. Бу усул билан М1 N1 буюмнинг исталган бошка






42-РАСМ



нуктасининг хам тасвирини ясаш мумкинки, натижада, М1N1 кесма унинг тасвири булади. Сочувчи линзада (мавхум) тасвир ясаш 45-расмда курсатилган. Куриб чикилган икки мисолда биз тасвир кичик улчамларга эга булишини курдик, лекин агар буюм ва тасвирни уринлари алмаштирилса, тескари манзара хосил булади, яъни тасвир буюмга нисбатан катта улчамларга эга булади. Демак, буюмларнинг тасвирини линзалар ёрдамида ясашда уларнинг катталашган ёки кичиклашган тасвирини олиш имкони мавжуд





ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.



  1. Г.С. Ландсберг. УМУМИЙ ФИЗИКА КУРСИ. «Укитучи».1981 Й.

  2. И.В. Савельев. УМУМИЙ ФИЗИКА КУРСИ. III т. ОПТИКА, АТОМ ФИЗИКАСИ, АТОМ ЯДРОСИ ВА ЭЛЕМЕНТАР ЗАРРАЧАЛАР ФИЗИКАСИ. «Укитучи» Т. 1976 й.

  3. Ф.А. Королёв. ФИЗИКА КУРСИ. ОПТИКА, АТОМ ВА ЯДРО ФИЗИКАСИ. «Укитувчи»,Т. 1978 й.

Download 33.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling