метрология, метрология текшируви, назорат объекти, қўшимча бирлик, доимий хатолик, тасодифий хатолик. Метрология тўрисидаги қонун ЎзРнинг "Метрология тўрисида"ги қонуни 1993 йил 28 декабрда кучга кирган, қонун 5 бўлим ва 21 моддадан иборат. 1 - бўлим. Умумий қоидалар. 2 - бўлим. Физик ўлчам бирликлари, уларни қайта хосил илиш ва қўллаш. 3 - бўлим. ЎзРнинг метрология хизматлари. 4 - бўлим. Давлат метрология текшируви ва назорати. Метрологияда қўлланиладиган асосий тушунчалар: метрология - ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш усуллари ва воситалари, ҳамда талаб қилинадиган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан; ягона ўлчов бирлиги-ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликда акс этирилган ва хатоликлари берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчов холати; Метрологик ишларни амалга ошириш метрология хизмати-давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлари ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолияти; давлат метрология назорати – метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият; Ўлчовни амалга ошириш ўлчов воситаси-ўлчовлар учун фойдаланиладиган нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техник восита; бирлик эталони-физик ўлчам бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш масадида уни қайта ҳосил илиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси; давлат эталони-ваколат берилган миллий органнинг қарори билан ЎзР худудида ўлчов бирлигининг ўлчами сифатида эътироф этилган эталон; Ўлчов воситаларини қайдлаш ўлчов воситаларини қайдлаш (текширувдан ўтказиш) - ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати органлари томонидан бажариладиган операциялар мажмуи
Do'stlaringiz bilan baham: |