Маъруза режаси: Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштиришда бошқариш масаласининг қўйилиши
Download 120 Kb.
|
9-маъруза абсорбция
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Қурилмалар ростлаш объекти сифатида. 3. Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш системаларига мисоллар.
9-мавзу. Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш Маъруза режаси: 1. Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштиришда бошқариш масаласининг қўйилиши. 2. Қурилмалар ростлаш объекти сифатида. 3. Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш системаларига мисоллар. Абсорбция ва буғлатиш жараёнлари ҳам масса алмашинув жараёнлари бўлганлиги учун улурни ростлаш системалари кетма-кетлигини танлаш ва таҳлил қилиш масалалари ректификация жараёни каби боради. Бу жараёнлар ўз кинетикаси ва аппаратларнинг тузилишига кўра фарқланса ҳам, ректификация жараёни билан кўп умумийликларга эга. Шунинг учун бу жараёнлар тахлилида тўхтамасдан уларни автоматлаштириш мисолларига ўтамиз. Абсорбцион қурилмалар технологик жараёнда оралиқ босқич бўлганлиги сабабли уларни оптималлаш масалалари умумий жараённи оптималлаштириш масалаларига бўй сунади. Одатда бу абсорбция басқичини тавсифловчи тайёр махсулот тан нархини минималлаштириш масаласидан иборатдир. Абсорбцион ускуна ишининг муайян шароитларига кўра оптималлаштириш масаласи ёки абсорберция даражасини максималлаштириш, ёки аралашмани ажратиш учун кетадиган энергия харажатларини минималлаштириш масаласига олиб келади. Колонналарда газ ва суюқ фазалар бўйича моддий балансни ушлаб туриш учун ускунадаги босим ва куб махсулот сатҳини, шунингдек чиқиш махсулоти таркибини стабиллаштириш назарда тутилади. Яъни бу параметрлар абсорберлар учун ростланувчи параметрлар ҳисобланади. Асосий ростловчи катталиклар колоннанага пуркаш учун бериладиган абсорбент сарфи ва колоннадан чиқаётган куб махсулот сарфи ҳисобланади. Абсорбцич жараёнидаги асосий ғалаёнли факторлар эса абсорбцияланиш газининг сарфи, таркиби ва ҳарорати, баъзи ҳолларда эса абсорбентнинг (ютувчининг) ҳарорати ва таркиби ҳисобланади. 86-расмда абсорбцион ускуналарда кечаётган жараённи автоматлаштириш системаси мисоллари келтирилган. Бир контурли АРС асосида тузулган автоматлаштириш системаси (86-расм, а) ускунадаги моддий ва иссиқлик балансини таъминлайди (сатҳ 1 ва босим 2 ростлагичлари), хамда махсулот такибини барқарорлаштиради (3-ростлагич). Таъминот сарфи бўйича ғалаёнларда сарфлар нисбати ростлагичи 4 (86-расм, б) орқали коррекцияловчи сигнал киритилиши бу ғалаёнларни қисман компенсациялашга ва ростлаш сифатини оширишга имкон беради. Каскад АРС да (86-расм, в) ёрдамчи ростланувчи катталик сифатида назорат тарелкасидаги таркиб олинган. Қолдиқ газлар Иситувчи аралашма Куб маҳсулот 86-расм. Абсобцион колоннани автоматлаштириш системалари мисоллари. а) бир контурли АРС; б) абсорбент ва газ аралашмаси сарфлари нисбатини куб махсулот таркиби бўйичакоррекциялаш орқали ростлаш; в) куб махсулот таркибини каскаб АРС. 1, 1’- сатҳ ростлагичлари, 2- босим ростлагичи, 3- таркиб ростлагичи. Буғлатиш жараёнини бир корпусли буғлатиш қурилмасида (оддий буғлатиш) ва кўп корпусли буғлатиш қурилмасида (кўп маротаба буғлатиш) олиб бориш мумкин. Кўп корпусли буғлатиш қурилмасида энергия харажатларини камайтиришга иккиламчи буғларни иккинчи ва ундан кейинги корпусларда иситиш буғи сифатида ишлатиш орқали эришилади. Буғлатиш жараёнини ростлаш масаласи охирги буғлатиш аппаратидан чиқаётган қуюқлаштирилган суюқлик концентроциясини стабиллаштиришдан иборат, яаъни конқентрация ростланувчи параметр ҳисобланади. Асосий ростловчи параметр сифатида буғ сарфининг ўзгариши хизмат қилади. Ғалаёнли фактор сифатида бошланғич аралашма сарфи ва концентрациясининг ўзгариши, иситиш буғи энтольпиясининг ўзгариши ва атроф муҳитга иссиқлик йўқотилиши хизмат қилади. Моддий ва иссиқлик балансларини ушлаб туриш учун барча аппаратларда аппаратдан чиқиб кетаётган аралашма сарфини ўзгартириш орқали сатҳни ростлаш ва конденсаторга берилаётган совуқ агент сарфини ўзгартириш орқали босимни (сицраклаштирилган ҳавони) стабиллаштириш кўзда тутилади. Агар бошланғич аралашма буғлатишга оралиқ сиғим орқали берилаётган бўлса, ростловчи таъсир сифатида аралашманинг чиқишдаги концентрациясига боғлиқ ҳолда белгиланадиган қуюқлаштирилган аралашма сарфини танлаш мумкин. Бу ҳолда сатҳни ростлаш ҳар бир аппаратга берилаётган аралашма сарфини ёки иситувчи буғ сарфини ўзгартириш орқали амалга оширилиши лозим. 87-расмда икки корпусли ускунада автиматлаштириш системалари мисоллари келтирилган. Бошланғич аралашма Буғ Совуқ агент Қуюқ. аралашма 87-расм. Буғлатиш ускунасини автоматлаштириш системалари мислоллари: а) бир контурли АРС асосида, б) концентрация бўцича коррекция киритиб буғ ва бошланғич аралашма сарфлари нисбатини ростлаш; в) қуюқлаштирилган аралашма қонцентроацияси каскад АСР. Синов саволлари: 1. Қайси параметр абсорбер ва буғлатгич учун ростланувчи параметр ҳисобланади? Қайси параметр абсорбер ва буғлатгич учун ростловчи параметр ҳисобланади? Абсорбер ва буғлатгич назорат қилиш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган параметрларни айтиб беринг; Абсорбер ва буғлатгичларнинг функционал схемаси қандай ростлаш контурларидан иборат? Абсорбер ва буғлатгичларни автоматик ростлаш системалари вариантлари. Download 120 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling