Маъруза режаси: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши


Араб-ислом тарихшунослик мактабининг йирик номаёндалари


Download 74.73 Kb.
bet2/8
Sana05.04.2023
Hajmi74.73 Kb.
#1276067
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-seminar mavzu uchun

Араб-ислом тарихшунослик мактабининг йирик номаёндалари. Араб – ислом тарихшунослик мактабининг дастлабки вакиллари сифатида ал- Мадоиний, Балазурий ва Диноварийларни кўрсатиш мумкин. Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Мадоиний (840 йиливафот этган) йирик араб тарихчиларидан бири бўлиб, 200 дан ортиқ асар ёзиб қолдирган. Бу асарлар VII-VIII асрлардаги шарқ мамлакатларида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеаларни қамраб олган. «Ахбор ул-хулафо» (Халифалар ҳақида хабарлар), «Китоб ал-Маозий» (Урушлар ҳақида китоб), «Наср ибн Сайёр ҳақида китоб» ва бошқа шу каби асарларда Ўрта Осиё тарихига оид фикрлар ҳам билдирилади. Тарихчилар ал-Мадоиний комплятор (аввалги асарлардан фойдаланиб ёзувчи) эканлигини ва ўз асарларини эпик жанрда достонларга ўхшатиб ёзганлигини таҳкидлайдилар. Лекин унинг асарлари бизгача фақат бошқа муаллифларнинг асарлари орқалигина этиб келган.
Яна бир тарихчи олим Балазурий ал-Мадоиний шогирди бўлиб, 892-йили вафот этган. Унинг «Китоб футуҳ ал-булдон»( Мамлакатларнинг забт этилиши ҳақидаги китоб) ва «Китоб ансолб аш-шараф» ( Шарофатли кишиларнинг насаблари ҳақидаги китоб) асарлари кенг шуҳрат топган. Бу асарларда ҳам сиёсий ва иқтисодий тарихга оид муҳим фикрлар билдирилган.Лекин ат-Табарийнинг асарлари юқорида кўриб чиқилган китоблардан кескин фарқ қилади. Ат-Табарий араб тарихчиларидан биринчи бўлиб тарихий воқеа ва ҳодисаларни аниқ тарихий далиллар асосида ёза бошлаган эди. Ат-Табарий (839 - 923) йирик қомусий олим ҳисобланади. Абу Жаҳфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий Эроннинг Табаристон вилоятига қарашли Омул шаҳрида тузилган бўлиб, умрининг кўп қисмини Боғдодда ўтказган. У илоҳиёт, ҳадис, тафсир ва фикҳ йўналишида ҳам илмий фаолият олиб бориб,бу борада 10дан ортиқ асар ёзган. Унинг тарихшуносликдаги энг муҳим асари «Тарих ар-расул ва-ал-мулк» ( Пайғамбарлар ва мамлакатлар тарихи)дир. Гарчи Табарий ҳам қадимий тарихга оид кўплаб маълумотларни мулоҳазаларсиз келтирган бўлса-да, воқеаларнинг йилма-йил, яъни хронологик тартибда баён этилганлиги унинг катта ютуғи эди.
Ат-Табарийнинг тарихга бағишланган асарида Сосонийлар Эронининг Эфталийлар, Турк хоқонлиги билан муносабати ва олиб борган алоқалари хусусида жуда ишончли маълумотлар, фикрлар келтирилади. Бу фикрларни Византия манбалари ҳам кўп ҳолларда исботлайди. У ўзидан аввал яшаб ўтган араб тарихчиларидан асарларида илк бор тарихий фактларни ҳам келтириб ўтганлиги билан ажралиб туради.



Download 74.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling