Маъруза режаси: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши
Download 74.73 Kb.
|
6-seminar mavzu uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ибн-Халдун ва унинг ижтимоий тараққиёт назарияси. Араб-ислом тарих фалсафасининг хусусиятлари.
- Муаммоли савол: Араб-ислом тарихшунослик мактабининг шаклланишида юнон тарихшунослик мактабининг ўрни қандай
6-мавзу. Ўрта асрларда Ислом илмий дунёқарашининг вужудга келиши ва тарих фалсафаси Маъруза режаси: 1. Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши. 2. IX-XIV асрларда Шарқ Уйғониш даври тарих фалсафаси ва методологияси (Фаробий, Абу Райхон Беруний) 3. Ибн-Халдун ва унинг ижтимоий тараққиёт назарияси. Араб-ислом тарих фалсафасининг хусусиятлари. Араб ислом тарихшунослик мактаби Арабистон ярим аролида ислом дини қарор топгач, қўшни худудлар истило этила бошлагач шакллана бошлади. Лекин унинг илдизлари анча узоққа боради, дейиш мумкин. Чунки VII аср бошларига қадар асосан кўчманчи чорвачилик билан машул бўлган араблар маданий жиҳатдан бир мунча қалоқ бўлиб, уларда тарих фани ривожланган эмас эди. Аммо тарихий хотиралар, ишлаб чиқариш, қабила ҳаётини ва жамоани бошқариш малакалари халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган қўшиқлар, достонлар, ривоят ва эртаклар, қиссалар орқали авлоддан авлодга ўтиб келмоқда эди. Ривожланган худудларни босиб олган араб қабилалари ўша худудлардаги маданий ютуқларни, шу жумладан тарихнавислик борасидаги ютуқларни ҳам ўзлаштириб бордилар. Шунинг учун энди шаклланиб бораётган араб-ислом тарихшунослигига Византия ва Сосонийлар тарихчиларининг таъсири катта бўлганлигини қайд этишимиз мумкин. Чунки араб халифалиги таркибига киритилган ўз даврининг ривож топган худудлари ҳисобланган ерларнинг катта қисми араб истилосига қадар Византия ва Сосонийлар давлатларининг таркибида эди. Муаммоли савол: Араб-ислом тарихшунослик мактабининг шаклланишида юнон тарихшунослик мактабининг ўрни қандай? Мусулмон тарихшунослиги бевосита шариат ва ислом ақидалари билан боғлиқдир. Мусулмон олимлари тарихий воқеа ва ҳодисаларни ислом ақидалари, Аллоҳнинг қудрати ва қазои тақдир билан боғлайдилар. «Қуръони карим»да айтилишича, инсон тирик экан, у Аллоҳнинг иродаси билан иш кўради. Тарихчи эса жамиятда юз берадиган воқеаларнинг сабабларини шариат қоидалари билан уйғунлаштириши зарур эди. Чунки ҳар қандай мантиқий фикрлаш тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг сабабларини ўрганиш ва очиб беришни талаб этади. Араб-ислом тарихчилари бу мураккаб вазиятда ўзига хос йўл топдилар. Улар тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини баён этиб, бу сабаблар ҳам Аллоҳнинг иродаси эканлигини эътироф этдилар. Бу эса диний арбобларни ҳам қаноатлантирувчи йўл эди. Мусулмон тарихчилари кўп ўринларда «Қуръон» суралари ва оятларига асосланадилар. Айнан шу усул бошқа фан вакиллари томонидан ҳам илгари сурилган бўлиб араб-ислом маданиятида фанларнинг барча соҳаларини ривожланишига кенг йўл очиб берди. Ислом таълимоти Арабистондан ташқарига ҳам ёйилган пайтдан бошлаб тарих фани сезиларли равишда ривож топа бошлади. Табарий, Беруний, Мақсидий, ибн Халдун ва бошқалар араб-ислом тарихшунослик мактабига асос солдилар. Араб-ислом тарихшунослик мактабининг тарихшунослари турли ўлкалардан этишиб чиққан ва турли халқларнинг вакилларидан иборат эди. Уларни бирлаштириб турувчи асослардан бири ислом дини ва таълимоти бўлса, иккинчиси араб тили ва ёзуви эди. Уларнинг дастлабкиси тарихчилар учун ғоявий асос ва йўналиш бўлган бўлса, иккинчиси ислом динига эътиқод қилувчи турли халқларнинг ўзига хос ғояларини ва илмий ютуқларни ўзаро таъсирга киришишига, бир-бирини тўлдириб мукаммаллашувига олиб келди. Мусулмон тарихшунослигида яратилган кўпгина тарихий асарлар одатда ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиши, пайғамбарлар тарихи ва халқларнинг келиб чиқиши ҳамда тарқалиши масалаларини қисқача баён этишдан бошланади. Шундан сўнг асосий масалага ўтилади ҳамда ҳар бир муҳим тарихий воқеа ва ҳодисалар муқаддас «Қуръони карим»нинг оят ва суралари билан асослаб борилади. Мисол учун одатда оз сонли қўшин кўп сонли лашкар устидан ғалаба қазонган тарихий воқеа баён этилаётганда Бадр жанги мисол тариқасида келтирилиб, шу жанг ҳақидаги оят таъкидланади. Мусулмон тарихшунослигининг «Қуръони карим» билан боғлиқлиги яна шунда кўринадики, араб – ислом тарихшунослик мактабининг дастлабки вакиллари кўп ҳолларда «тафсир» ёзиш билан ҳам шуғулланишган. «Қуръони карим»да ҳам кўпгина тарихий воқеалар баён этилган бўлиб, уларга тафсиф бериш учун тарихни чуқур ўрганиш талаб этиларди. Тафсирлар ёзиш VIII асргача жуда кам ёзилган бўлиб, кейинчалик кўпайиб борди. 750-1050 йиллар давомида эса 50 га яқин тафсирлар яратилган. Мисол тариқасида машҳур араб тарихчиси Табарийнинг 30 жилдлик «Тафсир» асарини олишимиз мумкин. Бу асар шунчалик машҳур эдики, ҳажми жуда катта бўлсада ҳаттотлар уни қайта қайта кўчирганлар, шунинг учун ҳам унинг нусхалари жуда кенг тарқалган. Машҳур муҳаддис олим имом ал-Бухорий ҳам ўз даврининг атоқли тарихчиси эди. Унинг «Жомеҳ ат- таворих» асари Кичик тарих, ўртача тарих ва Катта тарих деб номланган 3 қисмдан иборат эди. Исмоил Бухорийнинг «Кичик тарих» ва «Ўртача тарих» китоблари 1974-йили топилган бўлиб, ҳозирда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети Шарқ қўлёзмалари фондида сақланмоқда. Download 74.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling