Маъруза режаси Ислом банклари актив операцияларининг турлари


Ислом банклари 3 турдаги қимматли қоғозлараг инвестиция қилишмоқда


Download 86.07 Kb.
bet2/5
Sana03.02.2023
Hajmi86.07 Kb.
#1153304
1   2   3   4   5
Bog'liq
ИБИ-7-7

Ислом банклари 3 турдаги қимматли қоғозлараг инвестиция қилишмоқда:

1. Сукук

2. Давлатнинг инвестицион сетификатлари

3. Марказий банкнинг сетификатлари (Малайзия)

1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари

Савдони молиялаштириш операциялари

Ислом банклари томонидан савдони молиялаштиришда Бай-салам операцияси кенг қўлланилади.

Бай-салам операциясида товар етказиб бериши кечиктирилган ҳолда сотилади. Бунда банк товарни буюртмачиси сифатида иштирок этади, ишлаб чиқарувчи эса, контрагент вазифасини ўтайди.

Банк товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган пулни беради, яъни ишлаб чиқаришни молиялаштиради.

Ислом банки сотиб олувчи билан яна битта шартнома тузади.

Бай-салам шартномаси тузилаётган вақтда товар сотиб олувчининг ихтиёрида бўлмаслиги керак.

Товарнинг пули товар етказилгунга қадар бир мартотабали тўлов шаклида тўлиқ тўланиши керак.

1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари

Ижара операциялари

Ижарада ислом банки мижознинг талабига кўра, лизинг предметини, яъни ускунани ёки қўзғалмас мулкни тўлиқ қийматда сотиб олади ва уни мижозга ижарага беради.

Анъанавий лизингда лизинг объекти билан боғлиқ бўлган амортизация, суғурта ва солиқ харажатларини лизингга олувчи тўлайди, ижарада эса, мазкур харажатлар ижарага берувчининг зммасида бўлади.

1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари

Ислом банклари мижозларининг тўлов мажбуриятлари юзасидан кафолат бериш ҳуқуқига эга.

Аммо, бу ерда ихтилоф мавжуд.

Бир гуруҳ ислом олимларининг фикрига кўра, ислом банки кафолат берганлиги учун ҳақ олмаслиги керак. Агар кафолат беришда харажат қилинган бўлса, фақат шу харажатга тенг миқдорда пул олиш керак.

Иккинчи гуруҳ олимларнинг фикрига кўра, ислом банклари кафолат хизмати кўрсатганлиги учун хизмат ҳақи олишлари мумкин.


Download 86.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling