Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси “Ислом банк иши” фани Маъруза (4 соат) 7-мавзу: Ислом банкларининг актив операциялари Маъруза режаси 1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари Ислом банклари актив операцияларининг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари Ислом банклари компанияларнинг оддий акцияларини сотиб олиш йўли билан дивиденд шаклида даромад олишга ҳақлидирлар. Бунда оддий акция эмитенти бўлган компанияларнинг ликвидлилиги, молиявий барқарорлиги ислом банклари томонидан ўрганилади. Қуръони каримда ва Ҳадиси шарифларда акциялар тўғрисида айтилмаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. даврларида молиялаштиришнинг бундай шакли мавжуд бўлмаган. 1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари Қатарнинг Вақф ва диний ишлар вазирлигининг Фатволар ислом маркази, Мусулмон ҳуқуқи академияси ва Саудия Арабистонининг фатволар чиқариш бўйича доимий қўмитаси шариатда таъқиқланган фаолият турлари билан шуғулланадиган компанияларнинг (алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, банкларга депозит қўйиб фоиз оладиган ва бошқ.) акцияларини сотиб олишни таъқиқлаш тўғрисида қарорлар чиқардилар. 1. Ислом банклари актив операцияларининг турлари Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операциялар Ислом банкларига қатъий белгиланган фоиз кўринишида даромад келтирадиган қимматли қоғозларни (имтиёзли акциялар, облигациялар, депозит сертификатлари, жамғарма сертификатлари) сотиб олиш ман этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |