Маъруза режаси Ислом банклари актив операцияларининг турлари


Download 86.07 Kb.
bet5/5
Sana03.02.2023
Hajmi86.07 Kb.
#1153304
1   2   3   4   5
Bog'liq
ИБИ-7-7

Мушарака

Имом Абу Ханифа ва имом Аҳмаднинг капиталга қилинадиган инвестиция пул шаклида бўлиши керак, деган хулосаси қуйидаги далилга таянади:

1. Бир иштирокчининг товари иккинчи иштирокчининг товаридан фарқ қилиши мумкин. Масалан, “А” иштирокчи бизнесга 1 та автомобиль тикди, “В” иштирокчи ҳам 1 та автомобиль тикди. Лекин уларнинг нархи ҳар хил. Агар бир ҳамкорнинг мулки иккинчи ҳамкорнинг мулкидан фарқ қилса, унда бу шариат нуқтаи-назаридан ҳамкорлик эмас.

2. Мушарака шатномасида шундай ҳолат кўзда тутилганки, бунда томонлар инвестиция қилинган капитални қайта тақсимлашга мажбур бўлиб қолишлари мумкин. Бундай ҳолатда агар товар инвестиция қилинган бўлса, капитални ҳамкорлар ўртасида тақсимлаб бўлмайди. Чунки, товар сотилиб кетган бўлиши мумкин ёки товарни нархи ошган бўлиши мумкин.

Ислом банкларининг кредит операциялари

Ислом банкидан кредит олган мижоз фойдани яшириш мақсадида ҳисоботларини сохталаштириши мумкин. Шунинг учун мижоз корхонанинг барча операциялари жиддий тарзда аудит текширувидан ўтказилиши керак.

Ислом банки раҳбарларидан ҳеч қайсиси корхонанинг зарарни тан олиш бўйича мустақил қарор қабул қила олмайди. Қарор коллегиал тарзда, яъни Банк бошқаруви қарори шаклида қабул қилиниши керак.

Ислом банкларининг кредит операциялари

3. Қард-ал-ҳасан

Бу фоизсиз ссуда бўлиб, ислом банки томонидан маълум суммада берилади. Кредитни олган мижоз кўрсатилган муддатда кредитни қайтаради. У олган фойдасининг бир қисмини ўз ихтиёри билан мукофот сифатида банкка бериши мумкин.

Кредитнинг ушбу шакли моддий ёрдамни эслатади.


Download 86.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling