8. J.M.AnguloUsategui, J.GarciaZubía, Digital systems and technologies in computers. Paraninfo, 2002. 9. Aripov X.K., Abdullayev A.M., Alimova N.B., Bustanov X.X., Toshmatov Sh.T. Raqamli mantiqiy qurilmalarni loyihalashtitish (darslik). Toshkent .: «Aloqachi», 2017y,396b. ЭЗН ФАНИ - Республикамизда “ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ” тармоқларининг шиддат билан ривожланиб бориши, ИНТЕРНЕТ тармоғининг ҳаётимизга кириб келиши илм-фан ривожига катта таъсир қилди.
- Барча ахборотлар ушбу тармоқлар орқали катта тезликларда узатилади, интернет тармоғи орқали барча ахборотларни қабул қилиш, узатиш ва ахборот алмашиш имконияти яратилди.
- Ушбу телекоммуникация тармоқлари мураккаб қурилмалардан, узатувчилардан, қабул қилувчи ва ахборотларни қайта ишлаш, бошқа турларга айлантириш ускуналаридан ташкил топган. Ушбу мураккаб турдаги қурилмалар ҳар ҳил турдаги электротехник ва электрон схемалардан ташкил топган бўлади.
ЭЗН ФАНИ - Ушбу электр схемалар орқали электр токи оқиб ўтади ва кучланиш ҳосил бўлади. Телекоммуникация тармоқларининг техник қурилмаларини яратиш, ишлатиш учун ушбу техник воситалар орқали бораётган жараённи ўрганиш, уларни ташкил этган электр занжирларни тахлил қилиш, электр токи оқаётган жараён қайси қонунлар асосида амалга оширилишини билиш зарур бўлади. Ушбу қонунларнинг кўпчилиги “Электр занжирлар назарияси” (ЭЗН) фани орқали ўрганилади. ЭЗН фани ўтган асрнинг 60 йилларида алоҳида фан сифатида ташкил топган.
ЭЗН ФАНИ - Ўша йилгача умумий фан сифатида “Электротехника” фани ўрганилиб келинган Кейинчалик телекоммуникация тармоқларида фаолият олиб борувчи инженер техник ҳодимлар учун мураккаб электр занжирлар орқали оқиб ўтаётган ток ва кучланишнинг асосий параметрларини билиш ва тахлил қилиш асосий ўрин эгаллади. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда ушбу фан орқали техник қурилмаларда электр токи орқали бўлаётган жараённи ўрганиб борилади. Техник қурилмаларни ташкил этувчи ҳар қандай электр занжирларни тахлил қилиш учун электр занжирлар назариясини ўрганиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |