ЭЛЕКТРОНИКА ФАНИ Иккинчи босқич 1906 йили Л.де Форест томонидан биринчи актив электрон асбоб - триод лампасининг яратилиши билан бошланди. Триод – электр сигналларинии турли ўзгартириш усулларига эга бўлган, асосан – қувват кучайтириш хоссасига эга бўлган биринчи актив электрон асбоб бўлди. Кучсиз сигналларни электрон лампалари ёрдамида кучайтириш ҳисобига телефон орқали суҳбатларни узоқ масофаларга узатиш имконияти юзага келди. Электрон лампалари радио орқали товуш, мусиқа, кейинчалик эса телевидение орқали тасвирларни ҳам узатишга ўтишна имкон яратди. Иккинчи босқич электроника аппаратуралари элементларига – электрон лампалар, резисторлар, конденсаторлар, трансформаторлар киради. Электрон лампа триод ЭЛЕКТРОНИКА ФАНИ Учинчи босқич 1948 йили Дж. Бардин, В. Браттейн ва В. Шоклилар томонидан қаттиқ жисмли (ярим ўтказгичли) электрониканинг асосий актив (кучайтиргич) элементи бўлган - биполяр транзисторнинг кашф этилиши билан бошланди. Транзистор электрон лампанинг барча функцияларини бажаришга қодир. У радиолампаларга нисбатан миниатюр, арзон, мустаҳкам, чидамли ҳамда кам энергия истеъмол қилар эди. 1956 йилда транзистор ихтирочилари Нобель мукофотига сазовор бўлишган. Биринчи транзистор Уильям Шокли, Джон Бардин ва Уолтер Браттейн Биринчи транзистор (1957 й.) ва операцион кучайтиргич (1967 й.) Тўртинчи босқич интеграл микросхемалар (ИМС) асосида қурилма ва тизимлар яратиш билан бошланди ва микроэлектроника даври деб аталади.. Тўртинчи босқич интеграл микросхемалар (ИМС) асосида қурилма ва тизимлар яратиш билан бошланди ва микроэлектроника даври деб аталади.. Микроэлектрониканинг биринчи маҳсулотлари – интеграл микросхемалар 60 йиллар сўнгида пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ИМСлар уч хил конструктив – технологик усулларда яратилади: қалин пардали ва юпқа пардали гибрид интеграл микросхемалар (ГИС) ва ярим ўтказичли интеграл микросхемалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |