Маъруза: тафаккур режа
Download 105.21 Kb.
|
12-maruza mavzusi
Тафаккур операциялари
Тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. Шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. Бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши мумкин эмас. Анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операцияларнинг асосий турларидир. Анализ- шундай бир тафаккур операциясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. Анализ жараёнида бутуннинг унинг қисмларига ва элементларига бўлган муносабати аниқланади. Таҳлил объектлари амалда ажратиб бўлмайдиган элементларга ёки белгиларга бўлишда ифодаланиши мумкин. Алломаларимизнинг таъкидлашича, маймуннинг ёнғоқни чақишининг ўзиёқ бошланғич, оддий анализдир. Ўқувчи ва талаба ёшлар турмушда ва ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар, мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланади. Масалан, буни қуйидаги схемада кўриш мумкин. Дарс жараёни вақтида тафаккурнинг анализ қилиш фаолияти катта ўрин тутади. Чунончи, саводга ўргатиш нутқни таҳлил қилишдан, гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга, бўғинларни товушларга ажратишдан бошланади. Математик масалани ечиш таҳлил қилишдан, дастлаб бир қанча маълум сонларни топишдан бошланади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо. Муаммоли вазиятларни ечиш усуллари Синтез-шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан кўриниб турибди. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги келтирилган ҳарфлардан фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа ахборот, ундан эса ҳикоя тузади. Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим. Download 105.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling