Маъруза: тафаккур режа


Download 105.21 Kb.
bet4/14
Sana03.02.2023
Hajmi105.21 Kb.
#1151423
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
12-maruza mavzusi

Абстракция - шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз.
Абстракция жараёнида объектдан ажратиб олинган белги, аломатнинг ўзи тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. Абстракция операцияси таҳлил натижасида вужудга келади. Масалан, синф деворини таҳлил қилиш жараёнида унинг фақат бир белгисини, яъни оқлигини ажратиб олиш мумкин ва оқ девор тўғрисида эмас, балки деворнинг оқлиги тўғрисида, кейин эса умуман оқлик ҳақида фикр юритиш мумкин. Кишилар қуёш, ой, юлдуз, электр, олов баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгиларида ёритишни кузата туриб уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишни фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритилади.
Буюмларни нарса ва ҳодисаларни жисм ва предметларни бир-бири билан таққослаш пайтида ҳам абстракциялаш жараёни юзага келади. Бунда нарса ва ҳодисаларнинг мавжуд белгиларига, масалан тусига, шаклига, тезлигига, оғирлигига, қийматига ва шу каби ўхшаш сифатларга қараб таққосланади.
Абстракция операцияси билан инсонни қуроллантириш интеллектуал жиҳатдан интенсив ривожланишига олиб келади, шунингдек мустақил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради.
Умумлаштириш - тафаккурда акс этган бир туркум нарсаларнинг, ўхшаш муҳим белгиларнинг шу нарсалар тўғрисидаги битта тушунча қилиб, фикрда бирлаштириш демакдир. Психологияда умумлаштириш муаммоси бўйича ягона йўналишдаги назария мавжуд эмас. Шунинг учун психологлар бу жараённи турлича талқин қиладилар, гоҳо уни гуруҳларга бўлиб ўрганадилар. Шунингдек, мактаб таълимини қайси умумлаштириш усули асосида амалга ошириш тўғрисида олимлар турлича нуқтаи назардан ёндашадилар. С.Л.Рубинштейн, В.В.Давидов томонидан таълимда назарий жиҳатдан умумлаштириш усулини ёқлаб чиқсалар, Н.А.Менчинская, Д.Н.Богоявленскийлар ҳам назарий, ҳам амалий усулни қўллашни тавсия этмоқдалар. Аммо ўқув фаолиятининг турли-туманлиги дарс жараёнида ҳар хил умумлаштириш усулларидан фойдаланиш кераклигини тақазо қилади.
Психологияда умумлаштиришнинг кенг қўлланиладиган икки тури: тушунчали умумлаштириш ва ҳисссий-конкрет умумлаштириш юзасидан кўпроқ фикр юритилади. Тушунчали умумлаштиришда предметлар объектив муҳим белги асосида умумлаштирилади. Ҳиссий-конкрет умумлаштиришда эса предметлар топшириқ талабига биноан ташқи белги билан умумлаштирилади. Психологлар нотўғри умумлаштиришнинг ҳиссий-конкрет умумлаштиришдан тафовути борлигини ҳамиша таъкидлаб келмоқдалар. Ўқувчи ва талаба баъзан предметларни муҳим бўлмаган белгисига асосланиб нотўғри умумлаштирадилар, ваҳоланки, топшириқ шартида бу талаб улар олдига мутлақо қўйилмайди. Лекин бу назариянинг ҳимоячилари нотўғри умумлаштиришни алоҳида тур деб ҳисоблайдилар.
Умумлаштириш, абстракциялаш операциясидан ажралган ҳолда содир бўлмайди, ҳар қандай умумлаштириш асосида абстракциялаш жараёни ётади. Умумлаштириш жараёни абстракциясиз мавжуд бўлиши мумкин, лекин абстракциясиз умумлаштиришнинг юзага келиши мумкин эмас. Агар абстракциялаш фаолиятида нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим белгилари тасодиф белгилардан фикран ажратиб олинса, умумлаштиришда эса ажратиб олинган ўхшаш, умумий ва муҳим белгиларга суянган ҳолда нарса ва ҳодисалар бирлаштирилади.
Умумлаштириш жараёни сўз таъсирида вужудга келган иккинчи сигналлар тизимига асосланади. Академик И.П.Павлов фикрича, нутқ сигналлари туфайли нерв фаолиятининг янги тамойили абстракциялаш ва шу билан бирга олдинги тизимнинг беҳисоб сигналларини умумлаштириш вужудга келадики, бунда ҳам ўз навбатида ана шу умумлаштирилган янги сигналлар тағин анализ ва синтез қилинаверади. Фикр юритишнинг умумлаштириш операцияси ҳар хил асосларга кўра турларга бўлиб ўрганилади. Умумлаштиришни мазмунига кўра тушунчали умумлаштириш ва яққол-кўргазмали ёки элементар умумлаштириш турига ажратиш қабул қилинган. Тушунчали умумлаштириш орқали объектив қонуниятларни муҳим белгилари бўйича бирлаштириш амалга оширилади. Бунда муҳим белгилар умумлаштирилиб, объектив қонуниятларни очиш мумкин бўлади. Яққол-кўргазмали умумлаштиришда нарса ва ҳодисалар ташқи ҳамда яққол белгилар бўйича умумлаштирилади.

Download 105.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling