Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони
Download 412.7 Kb. Pdf ko'rish
|
5-MAVZU
Сотишнинг соф қиймати –бу ишлаб чиқариш захирасининг
таннархидан кичик қиймати бўлиб, фақатгина уларни керагидан кўп миқдорда йиғилиб қолганида баҳони пасайтириш ҳолларида вужудга келади. Бундай ҳолда ишлаб чиқариш захиралари пасайтирилган баҳоларда, яъни сотишнинг соф қийматида балансда акс эттирилади. Корхоналарда ишлаб чиқариш заҳиралари уларнинг сақланиш жойлари кесимида соний ва суммавий кўринишда, шунингдек бухгалтерияда уларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби юритилади Ишлаб чиқариш захираларининг сақланиш жойлари бўлиб омборлар, цехлар, майдончалар, участкалар, молхоналар ва бошқалар ҳисобланади. Барча сақлаш жойларида захиралар бўйича аниқ моддий жавобгар шахслар белгиланади ва улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилади. Моддий жавобгар шахслар бўлиб омбор мудирлари, цех бошлиқлари, хўжалик бўлими мудирлари, прораблар, гараж бошлиғи, мол боқар чўпонлар, бўрдоқичилик базалари мудирлари ва бошқалар ҳисобланади. Моддий жавобгар шахсларнинг асосий вазифаларига ишлаб чиқариш захираларини ўз вақтида кирим қилиш, корхона рахбари фармойиши билан уларни ишлаб чиқариш цехлари ва участкаларига кўрсатилган миқдорда бериш, моддий бойликларни бутлигини тўлиқ таъминлаш, талон- тарожликга йул қўймаслик, захираларнинг кирим ва чиқимини тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш, уларнинг ҳолати ва харакати тўғрисида ҳисоботларни белгиланган муддатларда тўғри тузиш ва бухгалтерияга топшириш киради. Ишлаб чиқариш захираларини сақланиш жойларида соний ва суммавий жихатдан миқдор ва пул ўлчовларида ҳисобга олиш учун ҳар бир ишлаб чиқариш захирасига инвентар карточка очилади ёки умумий обмор китоби юритилади. Бунда улар киримида қуйидаги бошланғич ва жамлама ҳужжатлар ишлатилади: 1. Счёт фактура – ташқи таъминотчилардан олинган ишлаб чиқариш захираларини қабул қилишда. Download 412.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling