Мавзу бўйича таянч сўзлар ва иборалар
Ялпи тушум – бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни
сотишдан олинган
жами тушум бўлиб, у ўз ичига соф тушум ҳамда бюджетга тўланадиган
билвосита солиқларни (акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва
автомобил ёқилғилари истеъмоли солиғи) олади.
Соф тушум - бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан корхонанинг
ўзи кўрган даромад бўлиб, у ўз ичига сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар
таннархи ҳамда корхона ялпи фойдасини олади.
Сотиш таннархи – бу сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг
ишлаб чиқариш (бажариш, кўрсатиш) харажатлари мажмуаси.
Сотиш таннархи – бу сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг
ишлаб чиқариш (бажариш, кўрсатиш) харажатлари мажмуаси.
Сотишдан олинган ялпи фойда - соф
тушум ва сотиш таннархи
ўртасидаги фарқ.
Сотиш харажатлари – бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш учун
корхона томонидан қилинган қўшимча харажатлар,
масалан реклама
харажатлари, сотиш бўлими ва омборхоналарини сақлаш, уларда банд
ходимлар меҳнат ҳақи ва бошқа харажатлар.
Бошқа давр харажатлари деганда корхонани маъмурий-бошқарув
харажатлари ва бошқа операцион харажатлари тушунилади.
Маъмурий-бошқарув харажатлари – бу бошқарувга доир
харажатлар (иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация
харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу
каби
бошқарув билан боғлиқ харажатлар)дир
Бошқа операцион харажатлар - бу корхоналар умум фаолиятига
доир давр харажатлари (моддий ёрдам, компенсациялар, мол-мулк, ер,
сув ва бошқа давр харажатларига олиб бориладиган солиқлар,