Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24
Bog'liq
5-MAVZU

Яроқсиз маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик 
жараёнларидан ўтган, бироқ ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник 
шартларга жавоб бермайдиган, келгусида қайта ишланиши мумкин бўлган ва мумкин 
бўлмаган тайёр буюмлар тушунилади.Яроқсиз маҳсулотлар, бошқачасига, ишлаб 
чиқаришдаги яроқсизлар ҳам деб аталади.
 
 
Мавзу бўйича назорат саволлари 
 
1. Ишлаб чиқариш жараёни бўйича ҳисоб объектлари таркибига нималар 
киради? 
2. Асосий ишлаб чиқариш ҳисоби қандай юритилади? 
3. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи қандай аниқланади? 
4. 
Маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг қандай усуллари мавжуд ва 
уларнинг фарқли жиҳатлари нималардан иборат?
 
а) 650 сўм; б) 152,5 сўм; в) 200 сўм; г) 250 сўм 
 
маъруза 
 
СОТИШ ЖАРАЁНИНИНГ ҲИСОБИ
 
 


1. СОТИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 
 
 
Корхоналар асосий фаолиятининг охирги жараёни – бу сотиш ёки 
реализация жараёнидир. Бухгалтерия ҳисобида сотиш жараёнини соний ва 
суммовий жиҳатдан ифодаловчи турли кўрсаткичлар тўғрисидаги 
ахборотлар шаклланади. Бундан кўрсаткичларнинг асосийлари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади (26- расмга қаранг).
 
 
 
 
 
26- расм. Сотиш жараёни асосий кўрсаткичлари 
Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум иккита турга 
бўлинади. Булар: (1) ялпи тушум; (2) соф тушум. 
Ялпи тушум – бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган 
жами тушум бўлиб, у ўз ичига соф тушум ҳамда бюджетга тўланадиган 
билвосита солиқларни (акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва 
автомобил ёқилғилари истеъмоли солиғи) олади. 
Соф тушум - бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан корхонанинг 
ўзи кўрган даромад бўлиб, у ўз ичига сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар 
таннархи ҳамда корхона ялпи фойдасини олади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling