Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Сотиш таннархининг ҳисоби


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
5-MAVZU

Сотиш таннархининг ҳисоби. 21-сон БҲМС га мувофиқ сотиш 
таннархининг ҳисоби сотиш турларига қараб қуйидаги счётларда олиб 
борилади: 


9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”- ушбу актив
вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак ва йил)
мабойнида сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи акс эттирилади. 
Бунда 2800 “Тайёр маҳсулотлар ҳисоби счётлари” кредитланади. Ҳисобот 
давр (ой, чорак ва йил) охирида 9110- счётнинг дебетида тўпланган сумма 
унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига 
ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”- ушбу актив, вақтинчалик 
(транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг узликсиз ҳисоб усулида ишлайдиган 
корхоналарда кенг қўлланилади, унинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак 
ва йил) мабойнида сотилган товарларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 
2900 “Товарлар ҳисоби счётлари” счёти кредитланади. Ҳисобот даври (ой, 
чорак ва йил) охирида 9120- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг 
кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади 
ва шу асосда у ёпилади. 
9130 “Бажарилган ишлар ва хизматларнинг таннархи” - ушбу 
актив, вақтинчалик (транзит) счёт асосан қурилиш ташкилотларида, хизмат 
кўрсатувчи корхоналарда, шунингдек турли фаолият турлари билан 
шуғулланувчи корхоналарда қўлланилади. Унинг дебетида ҳисобот даври 
(ой, чорак ва йил) мабойнида буюрмачиларга топширилган бажарилган иш 
ва хизматларнинг таннархи акс эттирилади. Бунда 2010 “Асосий ишлаб 
чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 2710 “ Хизмат кўрсатувчи 
хўжаликлар” счётлари кредитланади. Ҳисобот даври (ой, чорак ва йил) 
охирида 9130- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling