Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ДАВР


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
5-MAVZU

 
3.СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ДАВР 
ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ 
 
21-сон БҲМС га мувофиқ сотиш харажатлари ва бошқа давр 
харажатлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади: 
9410 “Сотиш харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) 
счётнинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак ва йил) мабойнида сотиш 
харажатлари акс эттирилади. Бунда турли сотиш харажатлари турларини 
ифодаловчи счетлар (1000-1090,6010,6910-6990, 6520,6710 ва бошқалар) 
кредитланади. Ҳисобот давр (ой, чорак ва йил) охирида 9410- счётнинг 
дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий 
натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
9420 “Маъмурий-бошқарув харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик 
(транзит) счётнинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак ва йил) мабойнида 
барча бошқарув харажатлари акс эттирилади. Бунда бошқарув харажатлари 
турларини ифодаловчи счетлар (1000-1090,6010,6910-6990, 6520,6710 ва 
бошқалар) кредитланади. Ҳисобот давр (ой, чорак ва йил) охирида 9420- 
счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги 
молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
9430 “Бошқа операцион харажатлар”- ушбу актив, вақтинчалик 
(транзит) счётнинг дебетида ҳисобот даври (ой, чорак ва йил) мабойнида 
барча бошқа операцион харажатлар акс эттирилади. Бунда бошқарув 
харажатлари турларини ифодаловчи счетлар (1000-1090,6010,6910-6990, 
6520,6710,5010,5110 ва бошқалар) кредитланади. Ҳисобот давр (ой, чорак 
ва йил) охирида 9430- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига 
ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу 
асосда у ёпилади. 
9440 “Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр 
харажатлари”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида 
ҳисобот даври (ой, чорак, йил) мабойнида корхонани келгуси фаолиятини 
ривожлантиришга сарфланган давр харажатлари (янги ишлаб чиқаришни ва 


янги технологияларни ўзлаштиришга, бошқарув тизимини яхшилашга 
сарфланган ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Ушбу 
счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби 
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг 
«Келгусида солиқ базасидан чегириладиган ҳисобот давр харажатлари» 
номли 2- иловасида тўлиғича келтирилган. Ушбу турдаги давр харажатлари 
солиқ қонунчилигига кўра келгуси 10 йил ичида бир маромда солиқ 
базасидан махсус ҳисоб-китоб асосида чиқариб борилади. Харажатларнинг 
аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи 
счётларнинг кредитида (1000,5110,5010,6010,6710,6520,6990 ва бошқа 
счётлар) акс эттирилади. Ҳисобот даври охирида 9440- счётнинг дебетида 
тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” 
счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling