Темир йўлларда тортувчи ҳаракат таркиблари Режа Тортувчи харакат таркиби турлари. Электирли харакат таркиби


Download 0.8 Mb.
bet1/7
Sana01.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1240646
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ïðåçåíòàöèÿ íà 9 ëåêöèþ ÎÊÆÄ

Темир йўлларда тортувчи ҳаракат таркиблари Режа 1. Тортувчи харакат таркиби турлари. 2. Электирли харакат таркиби. 3. Тепловозлар ва уларнинг тузилиши.

  • Локомотивлар ва локомотив хўжалиги. Тортиш турлари ва уларнинг тавсифи, қўллаш асослари. Электрик тортиш тизими. Электровозлар, уларнинг турлари ва тавсифи, қўлланилиши ва тузилиши. Тепловозлар, уларнинг турлари, тузилиши ва қўлланилиши. Тортиш ҳисоблари ва уларнинг қўлланиши. Локомотив хўжалиги. Темир йўлларда локомотив хўжалигининг аҳамияти ва вазифалари, турлари бўйича бўлиниши ва йўл тармоқларида жойлашуви. Поездларга локомотив хизматини ташкил қилиш турлари.
  • Темир йўлларда поездлар ҳаракати тортувчи ҳаракат таркиби ёрдамида амалга оширилади. Улар локомотивлар ва моторвагонли ҳаракат таркибидан иборат бўлиб, кейингиси моторли ва тиркама вагонлардан тузилади. Локомотив ва моторли вагонларда бирламчи манбадан олинган электр энергия поездни ҳаракатлантирувчи механик энергияга (тортувчи кучга) айлантирилади.
  • Дастлаб, локомотивларда ёқилғи ёнишида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси механик тортувчи энергияга буғ қозони ва буғ машинаси ёрдамида айлантирилар эди. Бундай локомотивларни паровоз деб атадилар. Паровозлар темир йўл тарихида узоқ йиллар (100 йилдан ортиқ) асосий тортувчи куч сифатида хизмат қилди.
  • Кейинчалик буғ машиналари ўрнига такомиллашган иссиқлик двигателлари – дизеллар ва газ турбиналари кириб келди. Поршенли ички ёнар двигателлари билан жиҳозланган локомотивлар тепловоз, газ турбинали машина билан жиҳозланган локомолтивлар газотурбовоз деб аталади.
  • Паровозлар, тепловозлар ва газотурбовозлар автоном локомотивлар бўлиб, уларнинг ҳаракати учун механик энергия манбаи локомотивнинг ўзида жойлашади ва бундай локомотивларнинг ҳар бири мустақил ҳаракатлана олади.
  • Транспорт техникасининг кейинги тараққиёти автоном бўлмаган локомотив ва моторли вагонларнинг яратилишига олиб келди. Автоном локомотивлардан фарқли ўлароқ бундай ноавтоном локомотивларда бошланғич энергия ташқи манбалардан берилади. Локомотив ёки моторли вагонда ушбу электр энергия поездни ҳаракатлантирувчи механик энергияга айлантирилади. Ноавтоном ҳаракат таркиби электр таъминотини умумий энергия тизимидан тортиш нимстанциялари ва темир йўл устидан ўтказилган контакт тармоқлари орқали олади. Электрли тортишда локомотив қуввати бирламчи двигател бўйича амалда чегараланмайди ва шу сабабли, электровозлар автоном локомотивларга нисбатан ўта қувватли бўлиши мумкин. Ноавтоном локомотивлар томонидан сарфланадиган энергия электр станцияларда ишлаб чиқарилади.
  • Электровозларда техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш харажатлари автоном локомотивларга нисбатан арзон. Электрлаштирилган йўлларнинг ташиш қобилияти электрлаштирилмаган йўлларга нисбатан анча юқори, электровозларнинг хизмат муддати катта. Уларни таъмирлаш тепловозларга нисбатан анча содда ва экологияга зарарли таъсири кам. Бажарадиган ишига қараб юк, йўловчи ва манёвр локомотивлари фарқланади. Юк локомотивлари катта массали поездларни юргазаоладиган тортиш кучини берса, йўловчи локомотивлари енгил массали поездларни катта тезликларда тортиш учун мўлжалланган,
  •  

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling