Темир йўлларда тортувчи ҳаракат таркиблари Режа Тортувчи харакат таркиби турлари. Электирли харакат таркиби
Download 0.8 Mb.
|
Ïðåçåíòàöèÿ íà 9 ëåêöèþ ÎÊÆÄ
Агар ғилдирак жуфтларининг сони олтитадан ошмаса, бундай локомотивлар бир кузовли қилиб ишланади ва улар бир секцияли локомотив деб аталади. Ғилдирак жуфтлари кўп бўлганда, локомотив кузови жуда узайиб оғирлашиб кетади, унинг конструкциявий тузилиши мураккаблашиб бурилиш жойларидан ўтиши қийинлашади. Шунинг учун бундай локомотивлар икки, айримлари алоҳида уч кузовли қилиб ўзаро автоулагич (автосцепка) ёки махсус шарнирли бириктиргичлар ёрдамида улагади. Бундай локомотивларни 2 ёки 3 секцияли локомотивлар деб атайдилар. Ҳозирда 4 секцияли локомотивлар ҳам ишлаб чиқилган.
Агар ҳаракатлантирувчи ғилдирак жуфтлари якка узатмали, етакчи бўлса, у ҳолда ўқлар сонини кўрсатувчи рақамлар остига «0» индекси қўйилади. Масалан, ўқли ҳарактеристкаси 30+30 бўлган электровознинг ҳаракатлантирувчи ғилдираклари якка узатмали, уч ўқли, ўзаро шарнирли боғланган икки аравачадан иборат. Ўқли ҳарактеристкаси 2(30–30) тепловоз икки секцияли бўлиб, унинг ҳар бир уч ўқли аравачалари ўзаро боғланмаган, етакчи ғилдирак жуфтлари якка узатмали ва ҳар бир секцияси мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга. Агар секциялар алоҳида юраолмайдиган бўлса, у ҳолда ушбу ўқли ҳарактеристика 30 – 30 – 30 – 30 кўринишида бўлар эди.
Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling