Маъруза №1 автоматик локомотив сигнализацияси


Download 1.52 Mb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1614934
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза-1


Маъруза №1


АВТОМАТИК ЛОКОМОТИВ СИГНАЛИЗАЦИЯСИ.


Маъруза режаси:



  1. Автоматик локомотив сигнализацияси вазифаси.

  2. Автоматик локомотив сигнализацияси турлари

  3. Автоматик локомотив сигнализациясининг ишлаши, ютуқлари.



Таянч сўзлар: тормоз ускуналари, вагон, ғамлама резервуар, тормоз цилиндри, пневматик, электропневматик, колодкалар, башмоқ, триангел, траверса, ричаклар, нуқтали, узлуксиз.
1. Автоматик локомотив сигнализацияси (АЛС) вазифаси.

Темир йўл транспортида поездлар ҳаракатини тўғирлашни яхшилаш ва хавсизлигини ошириш мақсадида автоблокировкадан иборат автоматик локомотивли сигнализацияси (АЛС) ва автостоплар ав­томатик ускуналар комплекси қўлланилади.


Автоблокировка поездларнинг йўл-йўлакай ҳаракатини энг кам оралиқ билан сарфлаш ва майдонлардан ўтиш қобилиятини анча ошириш имконини беради.
Автоблокировкада йўл-йўлакай ҳаракатланиш оралиғини камайиши автоматик равишда очилиб ва бекилувчи ўтиш светофорлари билан тўсилган блок майдончали перегонлар эвазига эришилади.
Поезднинг ҳар бир блок-майдонча оралиғида ўтиш светофорларига автоматик таъсири учун, блок-майдончанинг нафақат бўш ва бандлигини балки шу майдон оралиғида рельсли тармоқнинг бутунлнги ҳам назорат қилинади. Агар блок -майдонча рельсли тармоғи банд ёки зарарланган бўлса, шу майдонни тўсиб турувчи светофор автоматик равишда бекитилади ва бу ёнма-ён ҳаракатланаетган по­езд йўлида ҳосил бўлувчи тўсиқни олди олади , бу эса ҳаракатнинг хавфсизлигини янада оширади.
Автоблокировкада асосий тўғирловчи ускуна бўлиб-йўл светофорларининг сигнал кўрсатгичлари ҳисобланади. Бу светофорларнинг чироқларини кўринишлилиги ноқулай метеорологик шароитларда (ёмғир, туман ва ҳ.к.) ёмонлашиши мумкин, шунинг учун тўғирлаб туришнинг яна қўшимча ускуналари зарурати туғилади. Бундай ускуналардан бири автостопи бўлган автоматик локомотивли сигнализациядир.
АЛС машиначи кабинасида поезд яқинлашаётган йўл сигналларининг кўрсатгичини қайтарувчи ускуна ҳисобланади: бошқа техник ускуналар қўлланилиши қаторида АЛС машиначининг мехнат шароитини енгиллаштиради.



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling