Маъруза №1 автоматик локомотив сигнализацияси


Автоматик локомотив сигнализациясининг ишлаши ва ютуқлари


Download 1.52 Mb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1614934
1   2   3
Bog'liq
Маъруза-1

3. Автоматик локомотив сигнализациясининг ишлаши ва ютуқлари.

АЛСУ ҳаракати машиначи кабинасига йўл светофорлари автоблокировкаларининг сигналларини узатишдан иборат, бунда локомотив светофорларига кириш ва чиқиш сигналлари, станциялар бўйлаб йўналганда эса - маршрутли ва чиқиш сигналлари узатилади.


Маршрутли ва чиқиш светофор сигналлари локомотивга, ҳаракат тезлиги 50 км /с дан юқори бўлиши мумкин бўлган бош ва ён излардан узатилади. Поездни перегон бўйича ҳаракатланганида, локомотив светофори аввалдан ва узлуксиз ( бутун блок-майдонча бўйлаб), поезд яқинлашаётган учқаторли автоблокировкали йўл свето­фори томонидан узатилган сигнал ҳақида машиначини огохлантиради.
Локомотив светофорининг сигнал кўрсатгичлари қуйидагиларни билдиради:

  • яшил чироқ - йўл бўш, поездни белгиланган тезликда харакатланиши рухсат этилади; поезд яқинлашаётган йўл светофорида яшил чироқ ёнмоқда;

  • сариқ чироқ - ҳаракатланиш мумкин; йўл светофорида са­риқ чироқ ёнмоқда;

  • сариқ чироқ қ изил билан –тормозлашга ва тўхташга тайёргарлик билан ҳаракатланиш рухсат этилади; йўл свето­форида қизил чироқ ёнмоқда;

  • қ и з и л чироқ -ҳаракатни тақиқловчи белги; қизил чироқли йўл светофоридан ўтиб кетилган холларда ёнади;

— о қ чироқ - йўл сигналларини кўрсатиши локомотивга
узатилмайди, машиначи фақат йўл светофорлари сигналларига амал
қилиши лозим.
Шунингдек я ш и л чироқ йўл светофорининг битта сариқ пириллаёттан чироғида ёки иккита сариқ юқориги пириллаётган чироқларида ёниши мумкин.
Локомотивли светофорда оқ чироқ локомотив сигнализацияси йўл ускуналари билан жиҳозланмаган (кодланмаган) станцияли йўлларига ёки перегонга поезд қабул қилинганда яшил ёки сариқ чироқ ўрнига ёнади.
Светофорнинг тақиқловчи сариқ ва қизил светофоридан ўтиб кетилганда, локомотив светофори, поезд рухсат этилган сигналдан ўтиб кетгунига қадар, қизил чироққа ўзгаради.
Бундан ташқари, локомотив светофоридаги оқ ёки қизил чироқлар кодланган майдонларда рельсли занжир узилган бўлса (масалан: йўлдан ўтаётган трактор томонидан) ёки узилиб кетган бўлса (маса­лан: рельс ёрилган бўлса) ёниши мумкин. Шунинг учун бундай чироқлар локомотив светофорида, машиначини вужудга келиши мум­кин бўлган тўқнашув хақида огоҳлантирувчи муҳим маълумот ҳисобланади.
АЛС да йўлдан сигналларни узлуксиз равишда узатиш қуйидагичадир.
Локомотивга узатиш учун йўл сигналларининг хар бир рангли белгисини импульс токларидан иборат маълум кодли комбинация шакли кўринишида элекгр сигналларига ўзгартирилади.
Яшил ч и р о қ қ а локомотив светофорининг, кейинги комбинациядаги учта импульсдан уни фарқлаб турувчи, учта узун интервали бўлган кодли комбинациясига тўғри келади: сариқ ч и р о қ қ а - икки импульсдан иборат комбинация тўғри келади; c a p и қ қ и з и л билан - битта импульс; қизил чироққакичик интервал билан узатиладиган узлуксиз ток ёки ток импульси электр сигналининг йўқлиги тўғри келади.
Ҳар хил сонли импульслар оралиқлар кодли комбинацияларини ташкил қилиш учун кодли трансмиттерлар қўлланилади (16.2-расм).
ЗР ва ЖР сигнал релелари йўл светофори чироқларини ишга тушириб, бир вақтнинг ўзида унинг ўша кодли йўл светофори сигналига тегишли комбинацияни ишлаб чиқувчи контактига ТР релесини улайди.
Трасмиттер релеси кодли трансформаторнинг КТр бирламчи ғалтаги занжирини коммутация қилади. Контакт релесини рельсли занжирга туташишида ўзгарувчан ток (импульс) узатилади, контакт ажралганда эса ток узатилиши тўхтайди (оралиқ ҳосил бўлади).
Поездга қарама-қарши узатиладиган ток рельснинг электр токи занжири бўйлаб - ғилдираклар жуфтларидан ўтади. Рельс бўйлаб ўтиб, ток унинг атрофида локомотив ПК қабул ғалтаклари ўзагидан ўтувчи магнит майдонини ҳосил қилади. Қабул қилувчи ғалтакларда Ф фильтри, Ў - кучайтиргичи орқали ўтувчи э.ю.к.(электр юритувчи куч) сигналлари йўналтирилади ва реле-счетчиклари ва сигналли релелари Д - дешифратори билан расшивровкаланади. Реле-счетчиклари кирувчи импульсларни саноқдан ўтказишни амалга оширади, сигналли релелар эса ЛС -локомотив светофорларини, АЛСУ - электропневматик клапани ЭПК орқали бошқаради. Поезд тезлиги тезлик ўлчагич - С орқали ўлчанади. Машиначи ўзининг эътиборлилигини огохлик ушлагичи орқали тасдиқлайди.



Огоҳликни бир марта текшириш ускунаси сигналларнинг хар бир алмашинувида локомотив светофорида ишга тушади, бунда машиначи ушлагични босиш билан огохлигини тасдиқлайди, йўқса поездни тўхташи автостоп орқали бажарилади.


Ҳар даврий текширувда машиначи ҳаракатни бошланганидан бошлаб ҳар 15-20 сек да ўзининг огохлигини тадиклаб туриши лозим.
Яримавтоматик блокировкаси билан жиҳозланган майдонларда АЛСТ қўлланилади. Светофорларнннг кириш, светофор ва семафорларнинг ўтиш сигналларига поезд яқинлашганда локомотив светофорларига икки марта йўл ускуналари ўрнатилган жойлардан (йўл индукторларидан) сигналлар узатилади. Биринчи сигналнинг узатилиши кириш светофоридан тормоз йўли масофасида, лекин 1200 м дан кам бўлмаган, хизмат юзасидан тўла тўхташ учун шу жойдаги мумкин бўлган энг юқори тезлик билан, иккинчиси эса - кириш све­тофоридан 400 м масофада бажарилади.
Локомотивда қабул қилинган сигнал чироғи фақат 8 секунд ёнади сўнгра локомотив светофорида нормал ёнувчи оқ чироққа алмашинади.
Локомотив светофорлари қуйидаги 1 сигналларни узатади:
с ар и қ қизил билан —поезд яқинлашаётган кириш 2 светофори (16-2. -расм, а), берк;
с а р и қ чироқ — поездни бош йўлга тўхташ билан ёки кўшни йўлга кириш светофорига боғлиқ холда, тўхташга тайёргарлиги билан кириш 2 светофори очиқ (16.2- расм, б);
яшил чироқ — кириш светофори 2 (16.2 - расм, в) поездни станциянинг бош йўлига қабул қилиш учун очиқ кириш светофори очиқ.
Бирданига иккинчи сигналнинг узатилиш билан қора С (станция) харфли -белгиси локомотив светофорида ёнади. Бу белги поезднинг бевосита кириш светофорининг яқинида (400 м) жойлашганини билдиради, иккиламчи қабул қилинган сигналлар эса, машиначига биринчи ва иккинчи узатилиш даври орасида мумкин бўлган светофорнинг ўзгаришларини кўрсатади.
Қолган вақтда машиначи фақат йўл светофорларининг сигналларига амал қилиши лозим, локомотив светофорида оқ чироқ ёнади.
Машиначининг огохлигини текшируви локомотив светофорида уч сигнал чироқларининг бири ҳосил бўлганда амалга оширилади. ЭПК ускунасининг огоҳлантирувчи хуштаги сигнал чироғи ёниши билан ёқилади. Машиначи, огоҳлантириш бошлангандан 7 сек дан кеч бўлмаган қисқа вақт ичида огоҳлик ушлагичини босиши керак, йўқса поезд локомотив сигнализацияси ускуналари томонидан мажбуран тўхтатилади. Йўл светофорларининг (семафорларииинг) сигналлари локомотивга йўл ва локомотив индукторлари орасидаги ҳаракати билан узатилади. Индукторлар икки ва бир частотали (аралаш) бўлиб, улар частотаси 1000 ва 1410 Гц.
Локомотивга йўл светофорининг берклиги ҳақидаги маълумотлар локомотив светофорида сариқ чироқни қизил билан снишидан билиш мумкин.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:





  1. АЛС вазифалари нималардан иборат?

  2. АЛС нинг турларини санаб ўтинг.

3. Локомотив светофорларида қандай чироқлар ёнади ва улар нималарни билдиради?

  1. Рельсларнинг синиб, ёрилиб кетиш ҳолларида локомотив светофорида қандай чироқ ёнади?

  2. Агар машиначи огоҳлигини тасдиқлаб огоҳлик ушлагичига босмаса, нима содир бўлади?

  3. АЛСТ қандай майдонларда қўлланилади?

7. АЛСТ турида локомотив светофорининг чироқлари ранги нимани билдиради?
Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling