Маъруза №1 автоматик локомотив сигнализацияси


Автоматик локомотив сигнализацияси турлари


Download 1.52 Mb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1614934
1   2   3
Bog'liq
Маъруза-1

2. Автоматик локомотив сигнализацияси турлари.

Ҳамдустлик мамлакатлари ва бизнинг давлатимиз темир йўлларида автоматик локомотив сигнализациясининг (АЛС) қуйидаги кўринишлари мавжуд: (АЛСУ) - узлуксиз таъсир қилувчи - автоблокировкаси бўлган ва нуқтали ҳаракатида (АЛСН) - яримавтоматик блокировкаси бўлган майдонларда. Бу иккала системада локомотивга йўлдан сигнал узатилиши индуктив усул билан амалга оширилади.


АЛСУ да хабарлар машиначи кабинасига узлуксиз узатилади, яъни поезднинг перегонлар ва станциялар бўйлаб ҳаракатланишининг барча вақти давомида, АЛСН системасида эса - фақат локомотивга йўлдан узатилувчи жойларда (нуқталарда), яъни йўл светофорларидан (семафорлардан) аввал.
Йўл светофорлари билан боғлиқ бўлган йўл ускунаси - ЙУ (16.1 - расм),

Расм - 16.1 Локомотивга йўлдан сигналлар узатилишининг структурали чизмаси.

Сигналларни узатиш ускунаси - СУУ ёрдамида локомотивга импульсли хабарларни йўналтиради, бу ерда улар қабул қилиш ускунаси - ҚҚУ орқали қабул килинади. Локомотивга сигналларни узлуксиз узатиш учун атрофида магнит майдони ҳосил қилинадиган, ўзгарувчан ток ўтказиладиган рельслардан қўлланилади.


Бир занжирнинг ўзидан (рельс йўлидан) локомотивга бир эмас, кейинги йўл светофорлари ҳақидаги бир неча турли хабарлар ҳам узатилиши керак, шунинг учун локомотив сигнализацияси ускуналарида электр сигналлари rypyҳи - коди ёрдамида танлаб олишли узатиш қўлланилади. Ҳар бир сигнал коди бошқа сигналлардан фарқ қилади ва йўл светофорининг маълум сигналига тўғри келади.
Қўлланиладиган электр сигналларининг сонли кодлари оралиқ билан бўлинган, импульс токларидан иборат кодли комбинациялар ҳисобланади. Кодли комбинациялар ундаги импульс сони билан фарқланади.
Локомотивга йўлдан сигналларни нуқтали узатиш, бир хил частота билан резонансига тебранишн ўрнатилган локомотив ва йўлнинг электр контури орасидаги индуктив таъсири йўли билан амалга оширилади. Бунда йўл индуктори контури ўзаро ҳаракатдан генератордан узлуксиз озиқланувчи локомотив контуридан ўтувчи, ток катталигинн кескин камайтиради.
Локомотивда токнинг камайиши, йўлдан оддий сигнални узатилиши каби белгиланади. Иккита частотадан қўлланиш билан икки карра узатиш турли хабарларни узатиш имконини беради.
Сигналлар қабул қилиш ускунаси - ҚҚ билан қабул килинади, сўнг улар бошқарувни қабул килиш ускунаси - БУ билан расшифровкаланади ва локомотив светофори сигналларига - ЛС ўзгартирилади.
Булардан ташқари бу сигналлар локомотив светофорининг, поезд хақиқий тезлиги ва машиначи ҳаракатлари кўрсатгичларига боғлиқ ҳолда бошқарув таъсири асбоблари учун ўзгартирилади.
Локомотив сигнализацияси ускуналари, огохлиги тасдиқланмаганда ёки белгиланган поезд тезлигини камайтириш машиначи томонидан риоя қилинмаслик ҳолларида мажбурий тўхташ учун поезд тормозини автоматик ишга туширувчи автостопнинг электропневматик тормозига - ЭПК таъсир килиши мумкин.



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling