Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Умум ишлаб чиқариш харажатлари


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
5-MAVZU

Умум ишлаб чиқариш харажатлари деганда барча асосий ва ёрдамчи ишлаб 
чиқариш цехларини бошқарувига ва ташкил этишга тааллуқли бўлган, шунингдек 
уларга хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг харажатлари тушунилади. 
Бевосита харажатлар деганда у ёки бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 
таннархига тўғридан- тўғри олиб бориладиган харажатлар тушунилади. 
Билвосита харажатлар деганда корхонанинг бутун ишлаб чиқариш фаолиятига
тааллуқли бўлган ,лекинда аниқ бир бўлинманинг (маҳсулотнинг) таннархига 
тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган, шунинг учун маълум бир тартибга мувофиқ
бўлинмалар (маҳсулотлар) ўртасида тақсимланадиган харажатлар тушунилади.
Ўзгарувчан харажатлар – бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва 
камайишигага кўра сарфи миқдор жиҳатдан бевосита ўзгариб турадиган харажатлар.
Шартли ўзгармас харажатлар – бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига 
қарамасдан суммаси ўзгармайдиган, лекинда нисбий даражаси ўзгариши мумкин 
бўлган харажатлар.
Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик жараёнларидан 
ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг сифати бўйича давлат 
стандартларига, техник шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул 
қилинган тайёр буюмлар тушунилади. 


Бажарилган иш деганда махсус тасдиқланган лойиҳалар асосида тузилган 
шартномаларга мувофиқ қурувчи ташкилотлар томонидан буюртмачиларга бажариб 
берилган қурилиш, қурилиш-монтаж, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари
тушунилади. 
Кўрсатилган хизматлар деганда тузилган шартномаларга мувофиқ хизмат 
кўрсатувчи субъектлар томонидан буюртмачиларга кўрсатилган турли хизматлар 
(транспорт,меҳмонхона,туристик,банк,суғурта, баҳолаш, аудиторлик ва бошқалар) 
тушунилади. 
Ярим тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг маълум технологик 
жараёнларидан ўтган, ўзининг сифати бўйича давлат стандартларига, техник 
шартларга жавоб берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган ҳамда кейинчалик 
тайёр маҳсулот ҳолига келтириш учун яна қайта ишлашда қўлланилиши мумкин 
бўлган буюмлар тушунилади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling