Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
5-MAVZU

Сотиш таннархи – бу сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб 
чиқариш (бажариш, кўрсатиш) харажатлари мажмуаси. 
Сотишдан олинган ялпи фойда - соф тушум ва сотиш таннархи 
ўртасидаги фарқ.
Сотиш харажатлари – бу маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш учун 
корхона томонидан қилинган қўшимча харажатлар, масалан реклама 
харажатлари, сотиш бўлими ва омборхоналарини сақлаш, уларда банд 
ходимлар меҳнат ҳақи ва бошқа харажатлар. Сотиш харажатлари сотиш 
таннархига киритилмайдиган, улар корхонанинг давр харажатларига 
киритиладиган ҳамда сотишдан олинган ялпи фойдаси эвазига 
қопланадиган харажатлари бўлиб ҳисобланади. 
СОТИШ ЖАРАЁНИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
• Маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи тушум; 
• Маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган соф тушум (даромад); 
• Сотилган маҳсулот, иш ва хизматлар таннархи; 
• Сотишдан олинган фойда; 
• Сотиш харажатлари; 
• Бошқа давр харажатлари; 


Бошқа давр харажатлари деганда корхонани маъмурий-бошқарув 
харажатлари ва бошқа операцион харажатлари тушунилади. 
Маъмурий-бошқарув харажатлари – бу бошқарувга доир 
харажатлар (иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация 
харажатлари, сафар харажатлари, телефон алоқаси ва бошқа шу каби 
бошқарув билан боғлиқ харажатлар)дир. Ушбу харажатларнинг аниқ 
турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби 
тўғрисида Низом»нинг «Маъмурий-бошқарув харажатлари» номли 
бўлимида тўлиғича келтирилган.
Бошқа операцион харажатлар - бу корхоналар умум фаолиятига доир 
давр харажатлари (моддий ёрдам, компенсациялар, мол-мулк, ер, сув ва 
бошқа давр харажатларига олиб бориладиган солиқлар, бюджетдан 
ташқари мақсадли фондларга мажбурий ажратмалар, мулкни сотишдан ва 
беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби операцион харажатлар)дир.
Ушбу харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, 
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг 
«Бошқа операцион харажатлар» номли бўлимида тўлиғича келтирилган.
Сотиш жараёни бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига 
қуйидагилар киради: 
• маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишни тўғри, ўз вақтида ва тегишли 
бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш; 
• маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган даромадларни тўғри, 
ўз вақтида ва тегишли счётларда акс эттириш; 
• сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини тўғри ва ўз вақтида 
аниқлаш, у тўғрисидаги тизимли ахборотларни тегишли счётларда акс 
эттириш; 
• маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш харажатларини тўғри, ўз вақтида 
ва тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш, улар тизимли 
ҳисобини тегишли счётларда юритиш ва бошқалар. 
• сотиш, бошқарув ва бошқа давр харажатларини тўғри, ўз вақтида ва 
тегишли бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштириш, улар тизимли 
ҳисобини тегишли счётларда юритиш ва бошқалар. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling