Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


СОТИШ ЖАРАЁНИНИНГ СИНТЕТИК ҲИСОБИ


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
5-MAVZU

2.СОТИШ ЖАРАЁНИНИНГ СИНТЕТИК ҲИСОБИ 
 
Соф тушум (даромад)нинг ҳисоби. Сотиш жараёни асосий 
кўрсаткичларидан бири ҳисобланган соф тушум (даромад)нинг синтетик 
ҳисобини юритиш учун 21-сон БҲМСда қуйидаги счётлар кўзда тутилган 
(25-жадвалга қаранг). 
25-жадвал 


Сотишдан олинган соф тушум (даромадлар) ҳисоби учун 
мўлжалланган синтетик счётлар тизими 
 
Счет 
коди 
Счет номи
Счётнинг тайинланиши
9010 
Тайёр 
маҳсулотларни 
сотишдан 
олинган 
даромадлар” 
Ушбу пассив ва вақтинчалик счёт 
корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган 
маҳсулотларини сотишдан олган 
даромадларини ҳисобга олиш учун 
мўлжалланган. Счётнинг кредитида 
олинган даромад ҳисобот даврлари 
(ой, чорак ва йил) мабойнида 
тўпланиб боради. Ҳисобот даври 
(ой, чорак ва йил) охирида якунида 
ушбу счётнинг кредитида тўпланган 
сумма унинг дебетига ва 9900 “ 
Охирги 
молиявий 
натижа” 
счетининг кредитига ёзилади ва шу 
асосда у ёпилади. 
9020 
“Товарларни сотишдан 
олинган даромадлар” 
Ушбу пассив ва вақтинчалик счёт 
асосан улгуржи ва чакана савдодан 
олинган даромадлар ҳисоби учун 
мўлжалланган. 
Ундан 
савдо 
корхоналари ва бошқа корхоналар
фойдаланишлари мумкин. Счётнинг 
кредитида товарларни сотишдан 
олинган даромад ҳисобот даврлари 
мабойнида тўпланиб боради, Йил 
якунида ушбу счётнинг кредитида 
тўпланган сумма унинг дебетига ва 
9900 “ Охирги молиявий натижа” 
счетининг кредитига ёзилади ва шу 
асосда у ёпилади. 
9030 
“Бажарилган ишлар ва 
хизматлардан 
олинган 
даромадлар” 
Ушбу пассив ва вақтинчалик счёт 
асосан қурилиш ишлари ва 
кўрсатилган 
хизматлардан 
даромадлар 
ҳисоби 
учун 
мўлжалланган. Счётнинг кредитида 
бажарилган иш ва кўрсатилган 
хизматларни сотишдан олинган 
даромад ҳисобот даври мабойнида 


уларга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар 
асосида тўпланиб боради. Ҳисобот 
даври якунида ушбу счётнинг 
кредитида тўпланган сумма унинг 
дебетига ва 9900 “ Охирги молиявий 
натижа” 
счетининг 
кредитига 
ёзилади ва шу асосда у ёпилади. 
9040 
“Сотилган 
товарларни 
қайтарилиши” 
Ушбу контрпассив транзит 
счетнинг 
дебетида 
сотилган
маҳсулотлар 
ва 
товарларнинг 
харидорлар 
томонидан 
турли 
сабабларга кўра қайтарилиши акс 
эттирилади. 
Унинг 
дебетида 
тўпланган сумма ҳисобот давр 
охирида мос равишда 9010 “Тайёр 
маҳсулотларни сотишдан олинган 
даромадлар” ва 9020 “Товарларни 
сотишдан 
олинган 
даромадлар”счётларининг дебетига 
ўтказилади ва шу асосда ушбу счёт 
ёпилади.
9050 
“Харидорлар 
ва 
буюртмачиларга 
берилган чегирмалар” 
Ушбу контрпассив транзит 
счетнинг дебетида маҳсулотлар ва 
товарларни сотишда харидорлар ва 
буюртмачиларга тузилган шартнома 
шартларига кўра турли миқдорда 
берилган чегирмалар суммаси акс 
эттирилади. 
Унинг 
дебетида 
тўпланган сумма ҳисобот давр 
охирида мос равишда 9010 “Тайёр 
маҳсулотларни сотишдан олинган 
даромадлар” ва 9020 “Товарларни 
сотишдан 
олинган 
даромадлар”счётларининг дебетига 
ўтказилади ва шу асосда ушбу счёт 
ёпилади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling