Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


“Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” -


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
5-MAVZU

9140 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ ни сотиб олиш” - ушбу актив
вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида 
ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий 
овқатланиш корхоналарида, қўлланилади, унинг дебетида ҳисобот даври 
(ой, чорак ва йил) мабойнида таъминотчилардан олинган товарларнинг 
таннархи акс эттирилади. Бунда 6010 “Таъминотчилар ва пудратчиларга 
тўланадиган счётлар” счёти кредитланади. Ҳисобот даври (ой, чорак ва йил)
охирида 9140- счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 
“Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у 
ёпилади. 
9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ бўйича тузатишлар”- ушбу актив, 
вақтинчалик (транзит) счёт асосан ТМБ ларнинг даврий ҳисоб усулида 
ишлайдиган корхоналарда, шу жумладан чакана савдо ва оммавий 
овқатланиш корхоналарида, қўлланилади. Даврий ҳисоб усулида 
ишлаётган корхоналарда сотилган товарлар таннархини топиш учун давр 
охирида инвентаризация ўтказилади. Инвентаризация натижасида 
аниқланган ТМБ ларнинг ҳақиқий ҳолати уларнинг давр бошидаги ҳолати 


билан таққосланади, натижада ТМБлар ҳолатидаги ўзгариш суммаси 
(камайиш ёки кўпайиш) аниқланади. Аниқланган фарқ суммаси счёт 
бўйича тузатиш суммасини билдиради. Агар тузатиш камайиш томонига 
қилиниши керак бўлса, ўртадаги фарқ 9150 “Даврий ҳисоб усулида ТМБ 
бўйича тузатишлар” счётининг дебетига, агар тузатиш кўпайиш томонига 
қилиниши керак бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ ушбу счётнинг кредитига 
ёзилади. Бунда ТМБ лар счётлари (1000,1100,2000,2800,2900) мос равишда 
кредитланади (камайганда) ва дебетланади (кўпайганда). Ҳисобот даври 
(ой, чорак ва йил) охирида 9150- счётда тўпланган сумма мос равишда
9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига (кўпайганда) ёки 
кредитига (камайганда) ёпилади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling