Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР ТАЪМИНОТИ ҲИСОБИНИ


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-MAVZU

 
2.ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР ТАЪМИНОТИ ҲИСОБИНИ 
ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ 
Таъминот жараёнида асосий меҳнат предмети ҳисобланган хом ашё ва 
материаллар таъминоти энг муҳим ҳисобланади. Хом ашё ва материаллар
бошқачасига, ишлаб чиқариш заҳиралари ҳам деб аталади. Улар ишлаб 
чиқаришдаги ролига кўра асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш захираларига 
бўлинади. 
Асосий ишлаб чиқариш заҳираси деганда ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотни асосий компонентини ташкил этадиган хом - ашё материаллар 
тушунилади. Масалан, колбаса ишлаб чиқарувчи корхона учун асосий хом-
ашё материал бўлиб гўшт ҳисобланади. Қолган материаллар, айтайлик
чеснок, қалампир, туз, сирка, ўраш плёнкаси, шпагат ва бошқалар ушбу 
корхона учун ёрдамчи материаллар ҳисобланади. Худди шундай қурилиш 
ташкилотида қурилиш материаллари, транспорт корхонасида эҳтиёт 
қисмлар асосий ишлаб чиқариш захиралари бўлиб хизмат қилади. 
Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар- моддий захиралар»га 
мувофиқ (п.7) ишлаб чиқариш заҳиралари уларнинг таннархи ёки соф 
сотиш қийматидан бири бўйича уларнинг энг кичигини танлаш йўли билан 
баҳоланади. 
Ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи-бу уларни сотиб олишга 
ёки ишлаб чиқаришга кетган барча харажатлар мажмуаси.
Сотиб олинган ишлаб чиқариш заҳираларининг таннархи уларни
сотиб олиш қиймати, божхона йиғим ва тўловлари, сертификация 
харажатлари, комиссия тўлови, транспорт-тайёрлов ва бошқа сотиб олишда 
кетган харажатларни ўз ичига олади. Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) 
тўловчи ҳисобланмаган корхоналарда ишлаб чиқариш захираларини сотиб 


олишда таъминотчиларга тўланган ҚҚС ҳам уларнинг таннархига 
киритилади. ҚҚС тўловчи корхоналарда захираларни сотиб олишда 
тўланган ҚҚС суммаси бюджетга ушбу солиқ бўйича қарздан чегирилади, 
яъни ҚҚС бўйича бюджет олдидаги қарзнинг камайтирилишига олиб 
борилади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling