Операциянинг мазмуни
Дебет
счет
Кредит
счет
Ёзувга асос
бўлувчи ҳужжат
1.
Материал харажатларига
2010,
2310,
2510
1010-
1090
Моддий ва
ишлаб чиқариш
ҳисоботлари
2.
Ҳисобланган иш ҳақи харажатларига
2010,
2310,
2510
6710
Иш ҳақи ҳисоб-
китоблари
3.
Ижтимоий суғурта органларига иш
ҳақи фондига нисбатан белгиланган
меъёрлардаги ажратмаларга
2010,
2310,
2510
6510-
6520
Ажратмаларга
доир ҳисоб-
китоблар
4.
Ишлаб чиқаришга доир асосий
воситаларга ҳисобланган амортизация
суммаларига
2010,
2310,
2510
0210-
0299
Амортизация
ҳисоб-
китоби
5.
Ишлаб чиқаришга доир бошқа
харажатлар
2010,
2310,
2510
6010,
6910-
6990
Счет-фактура,
далолатнома
6.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари
счётини ёпиш
2010
2310
Бухгалтерия
ҳисоб-китоби
7.
Умум ишлаб чиқариш харажатлари
счётини ёпиш
2010
2510
Бухгалтерия
ҳисоб-китоби
2010, 2310, 2510 – счётларда акс эттирилган ишлаб чиқариш
харажатларининг аналитик ҳисоби бўлимлар (цехлар) бўйича, маҳсулот
турлари бўйича ва харажат моддалари бўйича ҳисоб сиёсатида
белгиланган тартибда олиб борилади.
4.ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ НАТИЖАЛАРИНИНГ
ҲИСОБИ
Ишлаб чиқариш жараёнининг пировард мақсади бўлиб олинган тайёр
маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) ҳисобланади.
Тайёр маҳсулот деганда ишлаб чиқаришнинг барча технологик
жараёнларидан ўтган, ортиқ қайта ишловни талаб қилмайдиган, ўзининг
сифати бўйича давлат стандартларига, техник шартларга жавоб
берадиган ва омборхоналарга қабул қилинган тайёр буюмлар тушунилади.
Бажарилган иш деганда махсус тасдиқланган лойиҳалар асосида
тузилган шартномаларга мувофиқ қурувчи ташкилотлар томонидан
буюртмачиларга бажариб берилган қурилиш, қурилиш-монтаж, капитал
ва жорий таъмирлаш ишлари тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |