Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Шартли ўзгармас харажатлар –


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
5-MAVZU

Шартли ўзгармас харажатлар – бу ишлаб чиқариш ҳажмининг 
ўзгаришига қарамасдан суммаси ўзгармайдиган, лекинда нисбий даражаси 
ўзгариши мумкин бўлган харажатлар. Мисол қилиб ишлаб чиқариш 
қуроллари ва воситалари бўйича шартномага асосан қатъий суммада 
тўланадиган ижара ҳақи, мол-мулкни суғурта қилиш харажатларини 
келтириш мумкин. Бундай харажатлар миқдор жиҳатдан шартли ўзгармас, 


лекинда ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан даражаси ўзгарувчан 
харажатлар ҳисобланади.
Иқтисодий моҳиятига кўра маҳсулот таннархига киритиладиган 
барча ишлаб чиқариш харажатлари «Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида Низом »га асосан қуйидаги 
элементларга бўлинади: 
• Ишлаб чиқаришга доир моддий харажатлар ( қайтариладиган 
чиқиндилар қийматидан ташқари ) – бу гуруҳга кирувчи харажатлар 12 та 
моддадан иборат бўлиб, уларнинг тўлиқ рўйхати Низомнинг 1.1 –пунктида 
келтирилган. 
• Ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари - 
бу гуруҳга кирувчи харажатлар 7 та модда ва 12 қуйи моддадан иборат 
бўлиб, уларнинг тўлиқ рўйхати Низомнинг 1. 2 –пунктида келтирилган. 
• Ишлаб 
чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага 
ажратмаларбу гуруҳга кирувчи харажатлар 2 та моддадан иборат
уларнинг номи Низомнинг 1.3 – пунктида келтирилган. 
• Ишлаб чиқаришга доир асосий воситалар ва номоддий активларнинг 
амортизацияси бу гуруҳга кирувчи харажатлар 2та моддадан иборат, 
уларнинг номи Низомнинг 1.4 – пунктида келтирилган. 
• Ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлар - бу гуруҳга кирувчи 
харажатлар 9 та модда ва 11 та қуйи моддадан иборат бўлиб, уларнинг
тўлиқ рўйхати Низомнинг 1.5 –пунктида келтирилган. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling