Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Умум ишлаб чиқариш харажатлари


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
5-MAVZU

Умум ишлаб чиқариш харажатлари деганда барча асосий ва 
ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқарувига ва ташкил этишга 
тааллуқли бўлган, шунингдек уларга хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг
харажатлари тушунилади. Масалан, таъминот бўлими, ёнғинга қарши 
курашиш бўлими, иситиш бўлими, қўриқлаш бўлими ва бошқалар асосий 
ва ёрдамчи цехларга турли хизматларни кўрсатади. Бу бўлинмаларнинг 
харажатлари ҳам алоҳида ҳисобга олинади ва ой охирида ҳисоб сиёсатида 
белгиланган тартибга мувофиқ асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатларига киритилади.
 Таннархга киритилиш усулига қараб барча ишлаб чиқариш 
харажатлари бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади. 
Бевосита харажатлар деганда у ёки бу ишлаб чиқарилган 
маҳсулотнинг таннархига тўғридан- тўғри олиб бориладиган харажатлар 
тушунилади. Уларга мисол қилиб, масалан, нон ишлаб чиқаришда
тузилган калькуляцияга мувофиқ бевосита сарфланган ун ва бошқа 
материалларнинг харажатларини, бевосита нон ишлаб чиқариш билан 
шуғулланган ишчиларга ҳисобланган иш ҳақи харажатларини, ишлаб 
чиқариш цехининг бевосита бошқа харажатларини келтириш мумкин. 
Билвосита харажатлар деганда корхонанинг бутун ишлаб чиқариш 
фаолиятига тааллуқли бўлган ,лекинда аниқ бир бўлинманинг 
(маҳсулотнинг) таннархига тўғридан-тўғри киритиб бўлмайдиган, шунинг 
учун маълум бир тартибга мувофиқ бўлинмалар (маҳсулотлар) ўртасида 
тақсимланадиган харажатлар тушунилади. Аксарият умум ишлаб чиқариш 
харажатлари айнан билвосита харажатлар ҳисобланади, улар ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларнинг ҳиссаси, цех ходимлари иш ҳақининг ҳиссаси 
ва бошқа белгиларига қараб мутаносиб тарзда тақсимланади.
Ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан ўзгаришига  қараб ишлаб чиқариш 
харажатлари ўзгарувчан ва шартли ўзгармас турларга бўлинади: 
Ўзгарувчан харажатлар – бу ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва 
камайишигага кўра сарфи миқдор жиҳатдан бевосита ўзгариб турадиган 
харажатлар. Масалан, материал сарфи бевосита ишлаб чиқарилган тайёр 
маҳсулотнинг 
миқдорига 
боғлиқ, 
ишбай 
ишлайдиган 
ходимга 
ҳисобланадиган иш ҳақи суммаси эса - унинг ишлаб чиқарган маҳсулоти 
(бажарган иши)нинг миқдорига боғлиқ.

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling