Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Download 0.79 Mb.
bet14/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

КУЙЛАШГА ЎРГАТИШ МЕТОДИ
Дастур вокал (товуш ҳосил бўлиши, нафас олиш, дикция) ва хор (ансамблда куйлаш, интонациянинг софлиги, овознинг уйғунлиги) малакаларининг шаклланишини назарда тутади. Буларнинг барчаси репертуарни ўрганиб боришга мувофиқ мураккаблашиб боради. Булардан ташқари болада қўшиқчилик ижодини ҳам ўстириш лозим.
Ашулачилик овози, мусиқа қобилиятини ўстириш, мусиқа саводи элементларини эгаллаш мактабда ноталар бўйича куйлашни муваффақиятли ўрганишга имкон беради.
Педагог қўшиқ айтишни ўргатар экан, болалар уни қандай эгаллаётганлигини кузатиб боради ва мувофиқ келувчи усуллар билан товуш ҳосил қилиш ёки соф интонация қўйишда, нафас олиш ёки дикцияда уларга ёрдам беради. Масалан, товуш ҳосил қилиш устида ишлашда катта киши ёки яхши куйлайдиган бола буни қандай бажариш кераклигини кўрсатиб беради. Оҳангдорликка эришиш учун унли товушларни (а, о, у, ў, э, и) яхши айтишга ўргатиш лозим. Бу мақсадда турли хил машқлар ёки қўшиқларнинг айрим куйларидан фойдаланилади.
Дикцияни ўстириш усуллари (тўғри, аниқ талаффуз қилиш) кўп жиҳатдан бадиий матнга, унинг маъносини тўғри тушунишга боғлиқдир. Қўшиқда талаффуз қилиш қийин бўлган сўзлар кўп учрайди ва катта киши уларга эътибор бериб, тушунтиради, бир неча марта такрорлайди. Агарда мурожаат («Чал сурнай», «Қани менинг болаларим, кўкимтир мушукчалар?») фразалар ажратилса, эркалаш, ўпкалаш, маъқуллаш ифодаланса ёки образларнинг характерли белгилари, эпитетлар (қўрқоқ қуён, ғазабланган бўри) ва шу кабилар қайд қилинса, ижронинг ифодалилиги кучаяди. Болалар мусиқали-шеърий образлар маъносини тўғри тушунишни ўрганиб олишлари керак.
Интонация софлигининг ўсиши тинглаш малакалари ва энг аввало эшитиб, ўз-ўзини тинглаб, контрол қилишнинг шаклланишига боғлиқдир. Болага айтилган ёки мусиқа асбобида чалинган куйни тинглаш ва ўзини назорат қилиб, уни такрорлаш топширилади.
Тўрт — етти ёшли болалар соф интонацияни ўстириш учун турли топшириқларни бажара оладилар:
— қўшиқни куйлашдан олдин мослашиш; педагог пардани айтади (қўшиқнинг биринчи товуши), сўнгра болалар товушни аста-секин текислаб такрор айтишлари керак;
— педагогнинг қўл ишорасига кўра янграётган куйни тинглаган ҳолда товушни ушлаб туриш (чўзиш, айниқса қўшиқнинг охирги товушини чўзиш);
— қўшиқни ўрганишдан олдин турли тонликлардаги кичик қўшиқларни хиргойи қилиш;
— қўшиқда учрайдиган қийин қисмларни ҳамма билан биргаликда ёки индивидуал тарзда бир неча марта айтиш;
— ўзларининг овоз диапазонларига мувофиқ келувчи тонликда куйлаш;
— куйнинг йўналишини, йўғон ва ингичка товушларни идрок қилиш, бу мусиқа тинглаш тасаввурларининг шаклланишига ёрдам беради (беш— етти ёшли болалар учун приёмлар);
— тинглаш тасаввурларини кўриш тасаввурларига қўшимча қилиш (қушча баландда туриб, баланд, жарангдор овоз билан чирқиллаяпти, бошқаси эса пастга қўниб, ингичка овоз билан куйлаяпти);
— дирижёрнинг қандай — баланд ёки паст куйлаши кераклигини кўрсатувчи шартли ишоралари (қўлнинг ҳаракати)ни тушуниш;
— ҳеч нарса жўрлигисиз, энг қийин жойларда катта кишининг ёрдамида (овоз ёки мусиқа асбоби) куйлаш.
Тартибли куйлаш усуллари (темп, ритм, тембр, жаранглаш кучи бўйича) жамоавий машғулотлар жараёнида таркиб топади. Болалар байрам қўшиқларини шодон, тантанали, аллани — майин, оҳиста куйлаш кераклигини ҳис қилишлари учун ижро этиладиган қўшиқнинг умумий кайфиятини доимо уларга эслатиб туриш керак. Ашула айтиш малакаларига ўргатиш ёлғиз мақсад бўлиб қолмай, балки ифодали, бевосита ва онгли ижро этишга ёрдам берувчи воситадир.
Болалар қўшиқни ўрганар эканлар, мусиқа, унинг мазмуни, куйининг характери (оҳангдор, узуқ-юлуқ), тепми (секин, ҳаракатли), динамикаси (баланд, секин) ҳақида маълумотга эга бўладилар. Бу белгилар билан танишиб олган болалар уларни ўз гапларида, жавобларида қўллай бошлайдилар.
Боланинг овози ва қобилияти фақат қўшиқ ўрганиш жараёнидагина эмас, балки товуш баландлиги қобилияти, ашула айтиш интонацияси, уларнинг координациясини ўстирувчи махсус машқлар орқали ҳам шакллантирилади.
Машғулотларда вокал машқлар фақат 2—4 минутгина давом этади, бироқ уларни системали тарзда такрорлаш товушнинг тўғри шаклланишига ва овознинг тиниқ чиқишига ёрдам беради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling